Тен Хаг МЮнинг чемпионлик учун кураши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди
06 янв 2023 08:51
Новости
Тен Хаг МЮнинг чемпионлик учун кураши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг чемпионлик учун кураш ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Бу ҳақида ўйламаяпман. Мавсумнинг ушбу қисмида бу нарсага эътибор қаратиш керак эмас. Чунки олдинда кўп ўйин бор.
Мавсум узоққа чўзилади, айниқса олдинда ўйинлар кўп бўлганда. Чалғиш керак эмас. Жуда узоққа қараб юборсангиз чалғиб кетасиз.
Ўйин, ривожланиш ва жамоавий меҳнатга асосий эътиборни қаратиш лозим. Барча гап шунда. Ҳали яхшилашимиз керак бўлган кўплаб жиҳатлар бор. Эътиборни шундай нарсаларга қаратиш ҳақида ўйлаш керак", - деди тен Хаг.
Эслатиб ўтамиз, МЮ 17 та ўйиндан сўнг АПЛ жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Комментарии