RU

Последние новости

19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  243 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  3 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  5 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  23 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23

Тен Ҳаг Рэшфорднинг ўзгариши ҳақида: "Мен Гарри Поттер эмасман" Новости

Тен Ҳаг Рэшфорднинг ўзгариши ҳақида: "Мен Гарри Поттер эмасман"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Ҳаг шогирди Маркус Рэшфорднинг ажойиб ўйинлари ҳақида гапирди.

Рэшфорд Англия терма жамоаси сафида Қатардаги 2022 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтганидан кейин "қизил иблислар" сафидаги сўнгги ўйинларда жуда юқори даражада ўйин кўрсатди. Ҳужумчи Премьер-лиганинг сўнгги 6 турида 5 та гол урди. Шунингдек, унинг ҳисобида Лига кубогининг 2 ўйинида 1 та ва Англия Кубогида киритилган 1 та тўп мавжуд.

"Мен Гарри Поттер эмасман. У шунчаки ўзига ишонган. Ҳар бир футболчи ўзига бўлган ишончни топа олиши керак. Маркус шундай қила олди. Албатта, мен ва бизнинг мураббийлар штабимиз қандайдир структуралар олиб кирамиз, унинг ўйин услубини тўғрилаймиз, тўғри позиция танлашни тушунтирамиз. Аммо охир-оқибат ҳаммаси унга боғлиқ бўлади.

Футболчида бундай ишонч пайдо бўлаётганини кўрганимда, нафақат ўз ўйинимизни қандай қуришимиз, балки унинг атрофидаги муҳит ҳам муҳим эканига амин бўлдим – футболчи айнан шундай ўзининг энг юқори ўйинини кўрсатиши мумкин. Шубҳасиз, Маркус ҳозир яхши формада. Бу кунлик машғулотлардан ўйиндан ўйинга ва кундан кунга яхшиланиб борадиган нарса", – деди МЮ устози тен Ҳаг.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика