RU

Последние новости

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  8 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  71 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Темурхўжа Абдухолиқов: "Навбаҳор"нинг ўз олдига қўйган мақсадларига эришишида қўлимдан келганича ёрдам беришга ҳаракат қиламан" Новости

Темурхўжа Абдухолиқов: "Навбаҳор"нинг ўз олдига қўйган мақсадларига эришишида қўлимдан келганича ёрдам беришга ҳаракат қиламан"

Хабарингиз бор, тажрибали ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов бугун жамоамиз билан шартнома имзолади.

Шундан сўнг, футболчи “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати учун қисқача интервью берди. Қуйида мазкур суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

– Темурхўжа, аввало “Навбаҳор”га хуш келибсиз! Жамоамиз сафига қўшилишингиз қай тарзда юз берди?


Ассалому алайкум. Табрик учун раҳмат. Мени “Навбаҳор”га клуб президенти Отабек Арифович Саматов ва жамоа бош мураббийи Самвел Вячеславович Бабаян таклиф қилишди.

Таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор”дан ташқари, юртимиз ҳамда хориж клубларидан ҳам таклифлар бор эди. Аммо бир қатор омилларни ҳисобга олган ҳолда, “Навбаҳор” таклифини қабул қилдим. Жумладан, “Навбаҳор” янги мавсумда 3 та фронтда (Сoca Cola Суперлигаси, Ўзбекистон кубоги ва ОЧЛ) кураш олиб борадиган, ўз олдига юксак мақсадларни қўйган жамоалардан бири. Қолаверса, “Навбаҳор”ни 2011 йилда “Пахтакор” таркибида олий лигада (2018 йилдан Суперлига) дебют қилишимда менга ишонч билдириб, катта ёрдам берган мутахассис Самвел Вячеславович бошқармоқда.

Шунингдек, Наманган футболсеварлар вилояти эканлиги, мухлислар тўла стадионда ўйнашнинг гашти бошқачалиги, жамоанинг ҳар бир чизиғида рақобат борлиги ва рақобат бор жойда ўсиш бўлишини ҳам инобатга олдим.

Ўз навбатида шуни айтиш лозимки, Самвел Вячеславовичга олий лигада дебют қилишимда улкан ёрдам берганликлари боис, ўша яхшиликларини қайтариш, яъни, янги мавсумда “Навбаҳор”нинг ўз олдига қўйган мақсадларига эришишида қўлимдан келганича, бор кучимни ишга солган ҳолда, ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Ўтган мавсумда жамоа чемпионлик унвони ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритишига бир қадам қолди ҳамда бироз омад етишмади. Бу йил жамоадошларим билан ўтган йилги хатоларга йўл қўймаслик ва олдимизга қўйилган мақсадни амалга оширишга интиламиз.

– Айни пайтда янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталья шаҳрида олиб бораётган янги жамоадошларингиз сафига қачон қўшиласиз?


Худо хоҳласа, 13 январь куни Антальяга жўнаб кетаман ва янги жамоам таркибига қўшиламан.




– “Навбаҳор” мухлисларига қандай тилакларингиз бор?


Янги мавсумда жамоани доимо, ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлаб туришсин. Бу бизга куч-қувват бағишлайди ва биз уларнинг ишончларини оқлашга интиламиз. Бахтимизга мухлислар доимо соғ-саломат бўлишсин.

Бизнинг маълумот

Темурхўжа Абдухолиқов
– 1991 йил, 25 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган.

Футбол билан 9 ёшидан шуғулланишни бошлаган.

Тошкентдаги МҲСК футбол мактабида миллионлар ўйинидан таҳсил олган.

Биринчи мураббийи: отаси – Зоир Абдухолиқов.

Амплуаси: ҳужумчи.

Футболчилик фаолияти: “Бунёдкор” (ўринбосарлар, Тошкент, 2007-2010 йиллар), “Пахтакор” (Тошкент, 2011-2013 йиллар), “Хайдук” (Сплит, Хорватия, 2014 йил), “Локомотив” (Тошкент, 2015-2016 йиллар, 2018 йилнинг 2-давраси – 2019 йилнинг 1-давраси, 2020-2021 йиллар), “Ал-Сайлия” СК (Доха, Қатар, 2017 йил - 2018 йилнинг 1-давраси), “Хор-Факкан” (Хор-Факкан, БАА, 2019 йилнинг 2-давраси), “Қизилқум” (Навоий, 2022 йил) клубларида ўйнаган.

2023 йилдан “Навбаҳор”да.

Оилали. Уч фарзанднинг отаси.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика