RU

Последние новости

20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  12 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  48 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  60 19:35"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Де Брюйне асосий таркибда, Холанд эса захирада  0 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  6 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  42 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  16 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1

Темурхўжа Абдухолиқов - мавсум якунлари ҳақида Новости

Темурхўжа Абдухолиқов - мавсум якунлари ҳақида

"Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов якунига етган мавсум ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Насаф"га қарши баҳс ҳақида

- Чиройли ўйин гувоҳи бўлдик. Биринчи тайм ортда бораётиб, иккинчи бўлимда вазиятни ўнгладик ва якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Қаршига келиб ўз ўйинимизни намойиш этдик, чунки мавсумни чиройли якунлаб қўйишни мақсад қилгандик. Ўйлайманки, Азиз Амоновнинг ҳисобни тенглаштирган голи ўйинда туб бурилиш ясади. 

Тўпурарлик учун кечган кураш ҳақида

- Драган Черан охирги турда майдонга тушмаслигини билардик. У аллақачон 16та гол уриб қўйганди. Мен билан Ҳусайн Норчаев ҳисобида эса 12тадан гол бор эди. Албатта, мен ҳам тўпурар бўлиш учун охиригача курашдим. Якунда эса 14та гол билан иккинчи бўлдим. Лекин "Насаф"га қарши баҳс олдидан Норчаев билан рақобат ҳақида ўйлаганим йўқ. Мени кўпроқ Чераннинг 4та голга ўзиб кетган ўйлантирганди. 

Драган Черан ҳақида

- Жуда кучли ва маҳоратли футболчи. Футболни ақл билан ўйнайди. Черандек футболчини менимча ҳар бир клуб ўз сафида кўришни хоҳлайди. У кўп гол уради, ўйинни ҳам яхши бошқаради. У бежизга кетма-кет уч йилдан бери тўпурар бўлаётгани йўқ. 

"Локомотив"даги энг яхшилар ҳақида

- Бу йил бор кучимизни намойиш эта олмадик. Шунга қарамай, энг кучли уч нафар футболчини айтадиган бўлсам, бу - Шуҳрат Муҳаммадиев, Азиз Амонов ва Кахи Махарадзе.

"Сўғдиёна" иккинчи ўринни олгани ҳақида

- Адашмасам, Жиззахда уч йилдан бери деярли бир хил таркиб ўйнаяпти. Бу эса ўз мевасини берди. Қолаверса, Улуғбек Бақоев ҳам кучли мутахассис. Бу мавсум Бақоев катта ишни амалга оширди. 

Келгуси режалар ҳақида

- Аввало яхши ҳордиқ чиқариш. Кейин эса янги мавсум ҳақида ўйлай бошлайман. Бундан ташқари эскидан қолган кичик жароҳатлар бор, шуларни даволашим керак.

Рейтинг: +3   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика