RU

Последние новости

07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  0 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  12 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  22 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  6 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  167 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4

Темурхўжа Абдухолиқов келадими ёхуд "Насаф"да янгиликлар бўлади - Рўзиқул Бердиев Новости

Темурхўжа Абдухолиқов келадими ёхуд "Насаф"да янгиликлар бўлади - Рўзиқул Бердиев

Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги "энг яхши мураббийи" Рўзиқул Бердиев тақдирлаш маросимидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биласизлар кубок мусобақасида ғолиб чиқмаганимизга анча бўлганди. Асосий мақсадимиз мухлисларга қандай бўлса ҳам соврин ютиб бериш эди. Буни амалга оширганимиздан хурсандман",- дейди Рўзиқул Бердиев. 

- "Насаф"нинг кейинги йилги режалари...

- Бош режамиз ёшларга эътибор қаратиш. Бу йўлдан қайтмаймиз.  Бундан ташқари мавсумни яхши якунлаш ва ўринлар учун курашиш. 

- Клуб Темурхўжа Абдухолиқовга қизиқаётгани ростми?

- Албатта. Бизга тажрибали хужумчилар керак. Чунки олдимизда халқаро мусобақалар бор. Ҳозирда бор эътиборимиз кучли футболчиларни таклиф қилишга қаратилган. 

- Жамоанинг мухлислари бу йилдан кейин янада кўп совринлар кутишади. Балки кутилмаган совғалар бордир?

- Ҳар доим ўйинимизни шакллантиришимиз керак. ОЧЛда мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Янгиликлар эса албатта бўлади. 

- Ўзбекистоннинг "энг яхши мураббийи" бўлиш учун яна кимни муносиб, дея оласиз?

- Масалан "Сўғдиёна" бу йил яхши натижалар қайд этди. Бунда Улуғбек Бақоевнинг ҳиссаси катта. Шунингдек Питер Хюистра "Пахтакор"ни чемпион қилишдан ташқари ёшларга эътибор қаратгани тахсинга лойиқ.


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика