RU

Последние новости

23:23"Барселона" президентлигига собиқ даъвогар: "Лапорта ёлғон гапирди"  0 22:58Конференциялар лигаси. "Астана" ва "Ордабаси" навбатдаги босқичда!  1 22:19Анчелотти - Роналду ҳақида: "У билан барчаси осон"  1 21:55"Фенербахче" "Фиорентина" футболчисини 10 млн еврога сотиб олмоқчи  1 21:33"Интер"нинг собиқ эгалари Португалия клубини сотиб олмоқчи  0 21:02Арнаутович ҳам Фабрегаснинг шогирдига айланиши мумкин  1 20:40"Челси" Лукаку борасида АПЛ клуби билан келишиб олди  3 20:18"Локомотив" янги футболчиларни таништирди ГАЛЕРЕЯ  0 20:00"Ньюкасл" янги мавсум учун сафар либосини намойиш қилди  0 19:38Расман: Килиан Мбаппе Европадаги энг ёш президентга айланди  2 19:18"Агар сенда "Милан" варианти бўлса, ўйлаб ўтирма!"  0 18:50Расман: Фёдор Чалов — ПАОК футболчиси!  2 18:34Расман: Страхиня Павлович — "Милан" футболчиси  1 18:08"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Камолов Жалолиддин  0 17:52"Вильярреал" ҳимоячиси АПЛга кўчиб ўтади  0

Темурхўжа Абдухолиқов: "Чорак финалда рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ эди" Новости

Темурхўжа Абдухолиқов: "Чорак финалда рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ эди"

Бугун ОЧЛ-2016 чорак финалига қуръа ташланганидан хабарингиз бор.
Унга кўра Ўзбекистоннинг "Локомотив" клуби БААнинг "Ал Айн" клубига қарши ўйнайдиган бўлди. Биз қуръа маросимидан сўнг "темирйўлчилар" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Чорак финалга қуръа ташланганидан хабарим бор, - деб гап бошлади Темурхўжа Абдухолиқов. - Бу босқичда БААнинг "Ал Айн" клубига қарши ўйнаймиз. Бунгача бу жамоага қарши майдонга тушмаганман. Тўғрисини айтсам бу босқичда барча клублар ўзига яраша кучли. Шу боис ким билан ўйнашимизнинг фарқи йўқ эди. Ўйинга 2 ой вақт бор. Унгача рақибни ўрганиб, яхши тайёргарлик кўрамиз.

- "Ал Айн" сафида кучли легионерлар ва Осиёнинг энг кучли футболчиларидан бири Умар Абдулраҳмон бор...
- "Ал Ҳилол"да ҳам кучли футболчилар ва номлар бор эди. Жамоавий ўйин намойиш этиб бу клубни мағлуб этдик.

- Дастлабки баҳс БААда бўлиб ўтади. Бу "Локо"га қанчалик ёрдам беради?
- Биринчи сафарда ёки уйда ўйнашнинг у қадар катта фарқи йўқ. Фақат шуни биламанки август ойида БААда ҳаво жуда иссиқ бўлади. Қийналишимиз аниқ.

- Сўнгги савол, сизнингча ОЧЛда узоқроққача бориши учун "Локомотив" ёзда таркибини кучайтириши керакми?
- Бу савол мураббийлар штабига берилса тўғри бўларди. Шахсий фикримча шу таркиб билан шу ергача келдикми, ундан кейин ҳам шу таркиб билан ўйнашга кучимиз етади деб ўйлайман.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика