RU

Последние новости

21:52Бизда ҳам пляж футболи бўладими?  0 21:38Фарҳод Нишонов: "Бизга вазиятларни якунлашда тажриба ва совуққонлик етишмаяпти"  0 21:25Суперлига. "Хоразм" — "Машъал" 3:0 (матнли трансляция)  3 21:20"Барселона", "Реал" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 21:12Сергей Лебедев: "Вазиятлар яратдик, бироқ тўп дарвозага кирмади"  0 21:11Суперлига. Пенальти қайта тепилган, гол ҳисобланмаган ва қизил карточка бекор қилинган ўйинда "Навбаҳор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  69 21:00"Қизилқум" — "Пахтакор" 0:1 ( Матнли трансляция)   22 21:00Про лига. "Олимпик MobiUz" ва "Локомотив"да ғалаба, "Арал" ва "Жайхун" ўзаро дуранг ўйнади  0 20:51Алишер Узоқов, DiliMe, Меҳриддин Раҳматов, "Сариқ бола", Исроил Мадримов, Даврон Файзиев ва бошқалар. "Like Cup" юлдузлар футбол турнирига қуръа ташланди  2 20:44РПЛ. "Акрон" 90+1 дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб "Динамо"га мағлуб бўлди, Эсанов 90 дақиқа ҳаракат қилди  8 20:40ҚПЛ. "Турон" меҳмонда минимал ҳисобда "Қайсар"га мағлуб бўлди, жамоа сафида тўрт нафар ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 20:37Туркия Суперлигаси. Алиқулов ва Турғунбоев жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 19:30"Арсенал" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  0 18:46Хаби Алонсо "Реал" юлдузига чиқиш эшигини кўрсатди  10 16:27Родриго Лондон клубига ўтиши мумкин  10

Темурхўжа Абдухолиқов: "Биринчи даврадаги дуранг тасодиф бўлганини исботладик" Новости

Темурхўжа Абдухолиқов: "Биринчи даврадаги дуранг тасодиф бўлганини исботладик"

"Нефтчи" - "Локомотив" (1:2) учрашувидан сўнг "темирйўлчилар"нинг биринчи голи муаллифига айланган Темурхўжа Абдухолиқов сайтимиз орқали ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин қийин бўлди. Биринчи даврадаги дуранг тасодиф эканлигини исботладик. "Нефтчи" яхши қаршилик кўрсатди. Лекин ўйинда биз устунликка эга бўлдик деб ўйлайман. Муҳими Фарғонадан уч очко олиб қайтдик. ЎЙлайманки, натижа адолатли бўлди. Иккинчи давра жамоамиз учун омадли бошланмаганди. Ўтган турда ўз майдонимизда "Металлург"га қарши кечган ўйинда икки очко йўқотгандик. Фарғонадаги баҳсда ғалаба қозонишимиз муҳим эди. Буни уддаладик. "Локомотив" биринчи даврадагидан ҳам яхшироқ ўйнаб, чемпионлик йўлида ҳаракат қилишда давом этади. Умид қиламанки, бу мавсумда ўз олдимизга қўйган вазифани бажарамиз", - дея ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди Темурхўжа Абдухолиқов.

- Биринчи даврада асосан вингер сифатида ўйнагандингиз. Ҳозир яна ўз жойингизда, яъни ҳужумчи ролига қайтдингиз деса бўладими?
- ҳа, биринчи даврада асосан вингер сифатида ҳаракат қилгандим. Ҳозир эса ҳужумчи сифатида ўйнамоқдаман. Бу албатта менга қулайлик яратмоқда. Иккинчи даврада ўз позициямда ўйнаб, кўплаб голлар уриб, жамоамга фойда келтиришга ҳаракат қиламан. Мени вазифам мураббийларимиз ишончини оқлаш ва мухлисларни хурсанд этишдан иборат.

- Олдинда "Локомотив"ни яна бир қийин синов кутиб турибди. Кейинги ўйин "Насаф"га қарши кечади...
- Ҳа, бизни олдинда "Насаф" билан бўладиган беллашув кутиб турибди. "Насаф" жуда кучли жамоа. Улар билан бўладиган ўйин осон бўлмаслиги тайин. Лекин ўтиб бўлмайдиган рақиб йўқ. Барча жамоани мағлубиятга учратса бўлади. Кеча Фарғонада ўйнадик, энди Қаршига кетамиз. Йўл бизни толиқтириб қўймаса, Қаршидан ўзимиз учун керакли натижа билан қайтишимизга ишонаман. "Насаф"нинг устун жиҳати, улар олдинги турни ўз майдонларида ўтказишди ва энди бизни қабул қилишади. Шунингдек, улар ўз мухлислари қаршисида ўйнашади. Бу ҳам уларга устунлик бериши аниқ. Агарда чарчоқ аломатлари сезилмаса, биз бу ўйинда ҳам ғалаба қозона оламиз. Улар таркибида Артур Геворкян сингари футболчи энг хавфли саналади. Геворкянни зарарсизлантиришимиш лозим бўлади. Шунингдек, Элдор Суюнов ҳам ўз дарвозасини муносиб қўриқлайди. Бежизга ушбу дарвозабон миллий терма жамоага жалб этилмайди. "Насаф" жуда кам гол ўтказиб юборади. Қаршиликларнинг ҳимоя чизиғи вакиллари Шерзод Аъзамов, Мақсуд Каримов ва Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам ҳужумчилар учун хавфли рақиб ҳисобланишади. Айнан шу футболчилар "Насаф"нинг етакчилари десам муболаға бўлмайди. Нима бўлган тақдирда ҳам "Локо" фақат ғалаба учун ўйнайди. Айтиб ўтганимдек, мағлубиятга учрамайдиган рақиб йўқ. "Насаф" жавоб ўйини олдидан ўз имкониятларини ошириб олиш учун ҳаракат қилади. Шу ўринда биз ҳам Тошкентда бўладиган баҳс олдидан имкониятларимизни яхшилаб олишни мўлжаллаб турибмиз. Бу тўқнашувда имкониятлар тенг, яъни 50/50. Ўйлайманки, "Локомотив" "Насаф" тўсиғидан ўта олади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика