Темур Олимхўжаев: “Минск йиғинидан кўнглим тўлди”
03 июл 2016 22:45
Новости
Темур Олимхўжаев: “Минск йиғинидан кўнглим тўлди”
Бир ўйинда ғалаба қозонган бўлса, яна бир баҳсда мағлубиятга учради. Биз бош мураббий Темур Олимхўжаевнинг Минск сафари таассуротлари билан қизиқдик.
- Беларусда жуда яхши майдонларда шуғулландик. Мезбонлар бизни илиқ тарзда кутиб олишди. Миллий терма жамоанинг базасидан жой ажратишди. Кунига икки маҳалдан машғулот ўтказдик. Ҳатто ўйин кунлари ҳам машғулотларимизни тўхтатганимиз йўқ. Айтишим керак, ҳар иккала баҳсда ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди, бироқ дастлабки ўйинда бизга омад кулиб боқмади. Иккинчи беллашувда болалар албатта ғалаба қозонамиз, дея катта иштиёқ билан майдонга чиқишди ва буни уддалашди. Беларусь термаси Европа вакили эканлигини яққол кўриниб турди. Футболчилари тезкор, функционал жиҳатдан анча устун. Бироқ бизнинг йигитлар амалда улардан қолишмасликларини исботлашди. Минскка 18 нафар футболчини олиб кетгандик. Ўртоқлик учрашувларида уларнинг барчасини майдонга туширдик. Мени хурсанд қилгани барчанинг кўзи ёнди. Майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Қисқаси, Беларусда ташкил қилинган йиғиндан кўнглим тўлди.
Комментарии