RU

Последние новости

14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  2 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  3 10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  1 10:06"Пахтакор" Қаршида 3 йилдан буён гол ура олмаяпти  10 09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  30 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  3 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  5 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  3 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  10 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  2

Темур Олимхўжаев: "Чиройли футбол кўрсатиб, барча ўйинларда ғалаба қозониш учун келдик" Новости

Темур Олимхўжаев: "Чиройли футбол кўрсатиб, барча ўйинларда ғалаба қозониш учун келдик"

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё Чемпионати-2016 саралаш босқичи доирасида Мальдив ороллари ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Бу ўйин Темур Олимхўжаев бошчилигидаги жамоанинг Фаластинда ўтказилаётган саралаш босқичидаги дастлабки учрашувидир.

Саралаўнинг “А” гуруҳи, 1-тур ўйинлари олдидан матбуот-анжуманиташкил этилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон U-16 бош мураббийи Темур Олимхўжаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Авваламбор, бизни бу ерда жуда илиқ кутиб олишгани ва бизга барча шароитларни яратиб бераётгани учун Фаластин Футбол Асоциациясига шунингдек ОФК вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу менинг Фаластинга илк ташрифим. Лекин бу каби саралаш турнирларида аввал ҳам иштирок этганман. Хусусан 2002 йили бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига жамоамни олиб чиққандим. Бундан ташқари 2013 йилда ҳам саралаш турнирида иштирок этиб, жамоамни финал босқичига олиб чиққандим. Аммо саломатлигим ёмонлашгани сабаб финал босқичига бора олмадим”.

“Имкон қадар рақибларни ўрганишга ҳаракат қилдик. Уларнинг барчаси чиройли, техник футбол намойиш қилишади. Аммо биз бу ерга барча ўйинларда ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилиш учун ташриф буюрганмиз. Таркибимизда Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан истеъдодли футболчилар бор. Олдимизга гуруҳда биринчи ўринни олиш вазифаси қўйилган ва биз буни уддалай оламиз, деб ўйлайман”, - дейди Темур Олихўжаев.

Эслатиб ўтамиз, Мальдив ороллари ўсмирлар терма жамоасига қарши ўйин Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика