RU

Последние новости

01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  12 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2

Темур Мамасиддиқов: "'Пахтакор" юқори зонага кўтарилиб ўйнашини яхши билардик" Новости

Темур Мамасиддиқов: "'Пахтакор" юқори зонага кўтарилиб ўйнашини яхши билардик"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Шўртан" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар ҳужумчиси Темур Мамасиддиқов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Пахтакор" бренд мақомга эга жамоа саналади, шу боис, исталган клуб уларга қарши жиддий тайёргарлик кўради. Биз ҳам анча вақтдан бери рақиб ўйинларини кузатиб, шунга мос тактика ишлаб чиқдик. Ҳар ҳолда ёмон ўйин ўтказдик дея олмаймакн, баъзи вазиятларни ўзимиз ўйлагандек амалга ошира олдик. Аммо камчиликларимиз ҳам кўзга ташланди, улар устида ишлашимиз керак. Кейинги ўйинга қадар хатоларни тўғрилаб, яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

"Пахтакор" юқори зонага кўтарилиб ўйнашини яхши билардик, олдинги чизиқ вакилларидан қарши ҳужумларда тезкорлик намойиш этиши талаб этилганди. Шу боис, кўпроқ ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгандирмиз. 

Ҳа, мавсум кўнгилдагидек бошланмади. Лекин ҳар ўйиндан сўнг хатоларни бартараф этиш устида ишлаяпмиз. Кейинги ўйинларда яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз", деди 22 ёшли футболчи.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика