Темур Кападзе: "Олимпик" ғалабага лойиқ эди. Биз икки очко йўқотдик"
16 мар 2022 21:36
Новости
Темур Кападзе: "Олимпик" ғалабага лойиқ эди. Биз икки очко йўқотдик"
— Ўйин қизиқарли бўлди деб ўйлайман. "Пахтакор" билан дуранг ўйнаш бизнинг йигитлар учун ғалабага тенг натижа. Бизда яхши имкониятлар бўлди, бу ўйинда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Шогирдларимнинг ёшлиги баъзи вазиятларда панд берди, кўплаб имкониятлардан фойдалана олишмади. Лекин бу ўсишга хизмат қилади. Келгуси сафар шундай вазиятларда яхшироқ ҳаракат қилишади. Умуман олганда, ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақибни ҳам ўргандик. Ёмғир туфайли машғулот ўтказишда бироз қийинчиликга дуч келдик. Менимча, ўйин кўнгилдагидек ўтди.
— Жамоа "Пахтакор" ҳужумларини анча олдинда кутиб олди. Бу рақиб учун тайёрланган комбинация эдими?
— Биз "Пахтакор" ўйинчиларини яхши биламиз, барчаси кучли футболчилар. Агар уларга қарши прессинг уюштирмасак, бундан унумли фойдаланишарди. Шу боис бу борада пухта тайёрландик. Амалда бу режа ўзини оқлади. Кейинчалик "Пахтакор" узатмалар амалга оширишни бошлади. Қарама-қарши масофадаги узатмалар бизга мураккаблик туғдирди. "Пахтакор"нинг ҳозирги ўйин услуби ўзгарган. Уларнинг сўнгги икки-уч ўйинини кўрдим, услуб ўзгача, узатмалар сони кўпайган. Аввал назорат, комбинациялар орқали ўйин ташкиллаштирилган бўлса, ҳозирда янги мураббийнинг талаблари фарқ қилади.
— Ўйин давомида қанот ҳакамига ўз эътирозларингизни билдирдингиз. Қандай масала юзасидан шикоят қилдингиз?
— Биринчи навбатда, кичик қоидабузарликлар юзасидан эътирозим бор эди. Балки ҳакамнинг қарори тўғридир, бу вазиятларни такрор кўргач, хулосага келиш мумкин. Бу ўйин давомида ҳиссиётларга берилиш, бу табиий ҳол. Ҳакам қанча кам хато қилса, унинг шу даражада кучли эканллигини англатади. Менимча, уларда ҳам ўсиш бор.
— "Олимпик" жамоаси баъзи вазиятларда кераксиз қўполликлар ишлатишди...
— Майдонда кураш кетаётганда бундай ҳолатлар бўлиши мумкин. Лекин атайин майдонга шу ниятда чиққан деб ўйламайман. Тўп учун курашда бундай ҳолатлар бўлиши табиий.
— Бугун "Олимпик" икки очко йўқотдими ёки бир очко ишладими?
— Менинг назаримда, икки очко йўқотдик. Балки дуранг натижа адолатлидир, бизда яхши имкониятлар кўп бўлди. Улардан фойдаланишда эса оқсаяпмиз. Бу бошқа ўйинларда ҳам сезиляпти. Тажрибали ўйинчиларимиз бўлганда, бундан имкониятлардан фойдаланишарди. Бироқ ёшлардан ҳамма вазиятни голга айлантиришларинг керак дея талаб қилолмайман. Шу каби ўйинлар орқали улар тажриба орттиради. Ўйин жиҳатдан оладиган бўлсак, ғалабага лойиқ эдик.
— "Олимпик" футболчисига кўрсатилган қизил карточка ҳақида фикр билдирсангиз...
— Бизга ҳам шундай туюлди. ВАРда кўришди вазиятни. Бизнинг футболчи елка билан ўйнагани сабабли Турғунбоев мувозанатни йўқотди. Футболда қандайдир қонунлар бор, шу боис шогирдим. қизил карточка билан жазоланди.
Комментарии