RU

Темур Кападзе "бронза" ва "олтин"дан сўнг "кумуш"ни ҳам қўлга киритди Новости

Темур Кападзе "бронза" ва "олтин"дан сўнг "кумуш"ни ҳам қўлга киритди

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Темур Кападзе Қозоғистон чемпионати вице-чемпиони бўлди.
Чемпионатнинг сўнгги турида "Актобе" сафарда "Ордабаси"ни 3:1 ҳисобида таслим қилди. Темур Кападзе учрашувнинг 7-дақиқасида майдонга тушиб охиригача ўйнади.

Иккинчи ўриндаги "Қайрат" эса ўз майдонида "Астана"га мағлуб бўлди - 2:3. Шу тариқа, "Актобе" "Қайрат"дан ўтиб кетиб кумуш медалларини қўлга киритди.

Кападзе "Актобе" сафида 2012 йил бронза, 2013 йил олтин медалларини қўлга киритганди. Бундан ташқари шу йилнинг бошида бўлиб ўтган Қозоғистон Суперкубогида ҳам ғолиб чиққанди. 



#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Астана321810463 - 263745
2Актобе321710552 - 312140
3Қайрат32185958 - 312738
4Ордабаси321351434 - 44-1027
5Қайсар321013930 - 34-427
6Шахтёр321161541 - 49-821

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика