RU

Последние новости

13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  0 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  5 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  20 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  4 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  4 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  25 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3

Темур Кападзе: "Актобе" учун учала мусобақа ҳам муҳим" Новости

Темур Кападзе: "Актобе" учун учала мусобақа ҳам муҳим"

"Актобе" - "Гандзасар" учрашувидан сўнг ўйин қаҳрамони Темур Кападзе қозоғистонлик ҳамкасбларимизга интервью берди.
- Темур, ғалаба билан табриклаймиз. Бугун ҳам дублга эришдингиз...
- Раҳмат. Бу йил иккични дублни қайд этдим. Аммо энг муҳими ғалаба қозониб кейинги босқичга чиқдик. Рақиб кучли эди, биз мухлисларга ғалаба тақдим этишга уриндик ва бунга эришдик.

- Ўйин қийин ўтди, тўғрими?

- Ҳа, албатта. Айтганимдек рақиб кучли эди. Бундан ташқари бизда чарчоқ аломатлари сезилди.

- Уч кундан сўнг "Тобол" билан ўйин бор.

- Ҳар уч кунда ўйнашга деярли кўникиб кетаяпмиз. Чемпионатда максимал очко тўплашимиз керак. Кучли олтиликда бу ас қотади.

- Жамоа учун Қайси чемпионат муҳим - Қозоғистон чемпионати, Қозоғистон кубоги ёки Европа лигаси?

- Менимча барчаси. Ўзимиз иштирок этаётган барча мусобақада имкон қадар узоқроққа бориш ва ғолиб чиқишга уринамиз.

- Европа лигасидаги навбатдаги рақиб ҳақида нима биласиз?

- Тўғрисини айтсам ҳеч нима билмайман. Сабаби айни пайтга қадар бизни ҳаёлимизда мана шу рақиб тўсиғидан қандай ўтиб олиш бўлди. Мана энди эртадан кейинги рақибни ўрганишни бошлаймиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика