RU

Последние новости

22:20Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" – "Андижон" 0:3. Highlights  0 22:00"Андижон" "Қизилқум" устидан йирик ғалаба қозониб, Ўзбекистон кубоги ярим финалига йўл олди!  17 21:35Ўзбекистонлик футболчи ўртоқлик ўйинида "Атлетико Мадрид" дарвозасига гол урди  1 21:10"Ал Насср" "Манчестер Юнайтед" вингерини сотиб олишни жиддий мақсад қилди  1 21:05Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 1:2 (матнли трансляция)  44 20:47УЕФА Родри ва Моратани жазолади!  0 20:28"Норвич" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 20:01Ибрагимович "Милан"даги вазифаси ҳақида маълумот берди  1 19:39Фонсека "Милан"нинг кейинги мавсумдаги мақсадини айтди  1 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" – "Андижон". Таркиблар маълум  4 18:50"МЮда ўйнаш осон эмас" — Андре Онана  3 18:31Расман: "Динамо" бразилиялик вингер трансферини эълон қилди  4 18:05Ди Мария фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  2 17:38Кроос Медиалигани ишга туширди, иштирокчилар орасида ўнлаб футбол юлдузлари бор  1 17:11"Ал Насср" ҳимоячиси Европага қайтиш учун маоши сезиларли даражада камайишига ҳам рози  3

"Темирйўлчилар" "бургутлар"ни йирик ҳисобда таслим қилишди Новости

"Темирйўлчилар" "бургутлар"ни йирик ҳисобда таслим қилишди

Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.
«ЛОКОМОТИВ» – «АНДИЖОН» 4:0
Ҳакамлар:
А.Асимов, Р.Илёсов, М.Саидқосимов, Р.Копадзе
Назоратчи: Б.Галеев.

Голлар:
Фарҳод Тожиев (8-пенальти),
Иван Нагаев 22 (Жасур Ҳасанов (катта),
Иван Нагаев 83 (Виктор Карпенко),
Фарҳод Тожиев 87 (Акмал Холматов),

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Бобурбек Йўлдошев, Фарҳод Тожиев, Жасур Ҳасанов (кичик) (Иброҳим Раҳимов, 63), Салим Мустафоев, Фозил Мусаев, Ислом Тўхтахўжаев, Виктор Карпенко (Андрей Кожакарь, 86), Иван Нагаев, Жасур Ҳасанов (катта) (Акмал Холматов, 71), Лутфулла Тўраев
Захира: Темур Жўраев, Сардор Мирзаев, Сардор Раҳмонов, Дилшод Жабборов, Вячеслав Шевченко

"Андижон": Темур Ғаниев, Жавлон Мирабдуллаев, Алексей Касьян, Бекзод Ғозиев (Мирзакамол Камолов, 80), Баҳром Абдураҳимов, Анвар Ражабов, Шаҳзод Шаймонов, Темур Султонов, Сергей Доценко, Расул Раҳмонов (Алишер Азизов, 72), Асрор Раҳмонов.
Захира: Муҳиддин Худоёров, Даврон Турсунов, Иброҳим Отахонов, Лочин Солиев, Алишер Тўхтасинов,
Огоҳлантиришлар: Карпенко (34)


Ушбу ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.


                                   МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                             ЯНГИЛАШ



90+3` Учрашув якунланди! "Локомотив" чўнтагига навбатдаги уч очкони ёзиб қўймоқда!

90+1` Ажойиб зарба ва ажойиб "сейв"! Фарҳод Тожиевнинг яқин масофадан бош билан йўллаган зарбасини Темур Ғаниев қайтариб қолди!

90` Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

87` ГОООООООООООЛ! Фарҳод Тожиев! 4:0! "Локомотив"нинг навбатдаги ҳужуми ҳам гол билан якунланди! Бу сафар Фарҳод Тожиев аниқ ўйнади.

86` Виктор Карпенко ўрнига Андрей Кожокарь майдонга тушди.

85` Учрашув тақдири деярли ҳал этилди!


83` ГООООООООООЛ! Иван Нагаев! 3:0! Иван Нагаев ҳимоячи ва дарвозабонни ортда қолдириб, бўш қолган дарвозага тўпни жойлаб қўйди.


80` Бекзод Ғозиев ўз ўрнини Миззакамол Камоловга бўшатиб берди.

75` Лутфулла Тўраев майдон марказида Анвар Ражабовга нисбатан қўполлик ишлатди.

73`
"Андижон"нинг ҳужуми Алишер Азизовнинг тушунарсиз қарори эвазига тўхтаб қолди.

72` Меҳмонларда ўзгариш: Расул Раҳмонов ўрнига Алишер Азизов майдонга тушди.

71` Майдонни иккинчи Жасур Ҳасанов ҳам тарк этди. Унинг ўрнига Акмал Холматов туширилди.

68` Меҳмонлар тўпни қабул қилиб олгач, нима қилишни унутиб қўйишмоқда. "Андижон" жамоаси бош мураббийи машғулотларда футболчилар билан ҳали кўп меҳнат қилиши ва ишлаши талаб этилади.

66` "Локомотив" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди. Қизиғи, "Андижон" футболчилари шошилишмаяпти. Улар ўз дарвозаларидан яна гол киритмаслик ҳақида ўйлашишаётгандек гуё...

63` "Локомотив" таркибида ўзгариш: кичкина Жасур Ҳасанов ўрнига Иброҳим Рахимов тушди.

60` "Локомотив"нинг ажойиб ҳужуми гол билан якунланишига сал қолди. Фарҳод Тожиев бу вазиятдан фойдалана олмади.

Айни пайтда табло шу ҳисоб

Иван Нагаев - вазиятлар "қироли"

Азамат Абдураимовнинг ўйлаган режалари амалга ошмаяпти



55`
Иккинчи бўлимда ҳозирча айтарли хавфли вазиятлар кузатилмаяпти.

51`
"Андижон" жамоасининг ташкил этган ҳужуми якунига етмай қолди.

Вадим Абрамов бугун Юрген Клопп кўринишида



50` Гол! Аммо оффсайд! Иван Нагаевнинг киритган голини ён ҳакам инобатга олмади.

Кичкина Жасур Ҳасанов

"Локо" мухлислари...



46` "Андижон" таркибида ўзгариш: Алексей Касьян ўрнига Иброҳим Отахонов тушди.


Иккинчи бўлим бошланди!

45` Биринчи бўлим тугади. ТАНФФУС!


44` Очиғини тан олиш керак, "Андижон" футболчилари оддий вазиятларда тўпни йўқотиб қўйишмоқда. Жамоа майдон марказини тўлиқлигича "Локо"га бериб қўйган. Агарда мактаб тизимида баҳолайдиган бўлсак, ўқитувчи меҳмонлар ярим ҳимоя чизиғидагиларга "3" баҳони ҳам қизғаниши табиий.

42` Иван Нагаев имкониятларни кўкка совуриш бўйича мамлакатимизнинг етакчи ҳужумчиларидан бири эканлиги исботлашда давом этмоқда. Деярли яккама-якка вазиятдан фойдалана билмади Нагаев.

40` Вадим Абрамов жамоаси ҳақиқий Абрамовнинг жамоасига ўхшаб ҳужумни ташкил қилди. Тожиев-Карпенко-Ҳасанов учлиги ривожлантирилган ҳужумни Мусаев чиройли тарзда якунлаб қўйиши мумкин эди. Аммо Фозилнинг зарбаси кучсиз чиқди.

38` "Андижон" жамоасида жамоавий шаклланмаганлиги кўриниб қолмоқда. Жипслик ва ҳамжиҳатлик йўқ бугун Абдураимов жамоасида.

36` Ўйин тизгини мезбонлар қўлида.

33` Виктор Карпенко ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

32` "Локомотив" жамоаси вакиллари кетма-кет икки бор бурчак тўпини амалга оширишди. Лекин бундан самара чиқмади.

30` "Локомотив"нинг навбатдаги ҳужуми. Кичкина Жасур Ҳасановнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Иван Нагаев дарвозага аниқ йўллай олмади. Қулай вазият бой берилди.

28` Бугунги баҳсни Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов стадиондан келиб кузатиб бормоқда.

26` Меҳмонлар сафидан фақатгина Анвар Ражабов яхшироқ ҳаракат қилмоқда. Лекин уни қўллаб-қувватлайдиган футболчи етишмаяпти.

24` "Андижон" жамоаси ҳам олдинга интиллмоқда. Лекин уларни ҳужумларини ривожлантира оладиган футболчи кўринмаяпти.

22` ГООООООООООООООООЛ! Иван Нагаев! "Локомотив"нинг тезкор равишда уюштирган ҳужумини Нагаев ўзининг аниқ зарбаси билан якунлаб қўйди. 2:0!

17` "Андижон" ҳимоячиларига бугун қийин бўлмоқда. "Локомотив"нинг ҳар иккала қанотидан иккита Жасур Ҳасанов меҳмонлар ҳимоясини тинимсиз безовта қилишда давом этишмоқда. 

15`
"Андижон" устози Азамат Абдураимовнинг кайфияти  жойида эмас. Бош мураббий шогирдларига тинимсиз кўрсатмалар бермоқда. Абдураимовнинг асаблари таранг! Буни тушунса бўлади, жамоаси ютқазмоқда.

11`
"Локомотив"нинг чиройли тарзда ташкил этган ҳужуми гол билан якунланди. Иван Нагаевнинг киритган голини эса ҳакам инобатга олмади. Бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат юзага келган эди.

10` "Андижон" жамоаси тезкор гол ўтказиб юборди. Энди меҳмонлар диққат эътиборларини ҳужумга қаратишга мажбурлар.

8` ГОООООООООООООЛ! Фарҳод Тожиевнинг ўзи пеналтини амалга оширди ва  мўлжалда адашмади!

8` Фарҳод Тожиевга нисбатан қўполлик ва пенальти!

7` "Андижон" жамоасига ҳам олдинга ўтишга уриниб кўрди. Лекин меҳмонларнинг ҳужумлари ниҳоясига етмай қолди.

5` Бугун "Локомотив" стадионига 100дан зиёд футбол ишқибозлари ташриф буюришган.

3`
"Локомотив" илк ҳужуминин амалга оширди. Жасур Ҳасановнинг йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

Учрашув бошланди!


Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув соат 17:00да бошланади.



Фото муаллифи: Аброр Қодиров
Онлайн шарҳда: Шаҳбоз Беғамов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика