RU

Последние новости

01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10

Тайёрлов гуруҳлари. “Бунёдкор”нинг иккита жамоаси финалга чиқди Новости

Тайёрлов гуруҳлари. “Бунёдкор”нинг иккита жамоаси финалга чиқди

Қарши ва Андижон шаҳарларида олий ва биринчи лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари ўртасида Ўзбекистон биринчилигининг финал босқичи қизғин палласига кирди.

“Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари ҳам учала ёш тоифасида ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда.

1998-1999 йилларда таваллуд топган ўртасида ўтаётган мусобақанинг гуруҳ босқичи якунларига кўра, Дмитрий Ким ва Абдумажид Тоиров шогирдлари биринчи ўрин билан ярим финалга чиқишди.

Отабек Ғуломхўжаев ва Ёрқин Назаров устозлик қилаётган “Бунёдкор-2000” жамоамиз ярим финалда “Пахтакор”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди тарбияланувчиларимиз бош соврин учун кечадиган баҳсда мусобақа мезбонлари “Насаф” жамоаси билан куч синашади.

2002-2003 йилларда туғилганлар ўртасида Андижон шаҳрида ўтаётган мусобақанинг ҳам финалчилари маълум бўлди. Мухлислар бу ерда ҳам финал йўлланмаси учун “Бунёдкор” ва “Пахтакор” қарама-қаршилига гувоҳ бўлишди. Қизиқарли кечган баҳсда Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев мураббийлигидаги “Бунёдкор-2002” жамоаси рақибларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишиб, финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Шу тариқа, ҳозирча “Бунёдкор” футбол мактабининг учта жамоасидан иккитаси финалда иштирок этиши ойдинлашди. Эртага 1998-1999 йилда туғилганлар ўртасида ярим финал учрашувлари ўтказилади.Унда “қалдирғочлар” пойтахтнинг “Локомотив” тарбияланувчилари билан куч синашади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика