RU

Последние новости

17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  0 16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  1 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  3 15:40"Эюспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  17 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  6 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  4 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  4 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  5 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3

Тата Мартинонинг 100 куни 10 та рақамда Новости

Тата Мартинонинг 100 куни 10 та рақамда

Шанба куни Тата Мартино Барселона бош мураббийи бўлганига 100 кун бўлди. Унинг ушбу кунлар давомида қилган ишларини эътиборингизга 10 та рақамда ҳавола этамиз.
153. Бу рақам секундни билдиради, яъни Мартино Барсасининг биринчи расмий голи урилган вақт. Бу голни Алексис Санчес Татанинг Ла Лигадаги дебют учрашувида Левантега (7:0) қарши ўйиннинг 3-дақиқасида урган.

1. Бу рақам аргентиналик мутахассиснинг кўк-анорранглилар билан еришган илк кубокини билдиради. Бундан ортиқ бўлишини ҳали имкони ҳам йўқда, чунки у хозирча фақат Испания Суперкубокида ўйнади. Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш керакки айни пайтда Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида гуруҳ етакчиси.

0. Хеч қандай мағлубият йўқ. Янги мураббий кўк-анорранглилар билан биргаликда 17 та расмий учрашувда 13 та ғалаба ва 4 та дуранг эришган.

41. Айнан шу 17 та ўйинда Барселонанинг урган голлари. Ҳар бир ўйинга ўртача 2.4 голдан тўғри келмоқда.

10. Бу рақам Барселонанинг қуруқ ўйинлари. Қуйидаги рақиблар Барсага гол уролмаган: Атлетико (Суперкубок жавоб учрашуви), Аякс ва Селтик (Чемпионлар Лигаси), шунингдек Ла Лигада Леванте, Малага, Райо, Альмерия, Осасуна, Сельта ва Эспаньол.

21. Бу рақам Тата Мартинонинг ушбу мавсумда майдонга тушурган ўйинчилари сонини билдиради. Пинто, Ойер, Куэнка ва жароҳатланган Афеллайлар жамоа учрашувларида умуман майдонга тушмаган.

17. Виктор Вальдеснинг бу мавсумда ўтказган ўйинлари сони. Виктор Мартино бош мураббий бўлганидан бери жамоанинг барча ўйинларда қатнашган ва барча ўйинларда асосийда майдонга тушган  ягона ўйинчидир.

1331. Бу Жерард Пикенинг майдонда ҳаракат дақиқаси. Ҳимоячи майдонда Тата Мартинонинг энг кўп ишлатаётган ўйинчиси ҳисобланади. Пике бу мавсумда 17 ўйиннинг 15 тасини асосий таркибда бошлаган.   

11. Месси, Пике, Педро, Алексис, Хави, Неймар, Сеск, Алвеш, Бартра, Бускетс ва Адриано - булар жамоанинг бу мавсумдаги тўпурарлари.

37. Бу Тата Мартино ўтказган ва журналистлар саволларига жавоб берган матбуот  анжуманлари сони. Биринчи матбуот  анжумани 26 июлда уни таништирув маросимида бўлиб ўтган бўлса, охиргиси шанба куни Эспаньол билан ўйиндан кейин бўлиб ўтган. Мураббий фақат битта матбуот  анжуманини отаси вафот этганлиги сабабли ўтказиб юборган.

Жавлонбек Юсупов тайёрлади 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика