RU

Последние новости

21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  2 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  2 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  2 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2

Тарихни ёдга олиб: Ўзбекистон "Мердека кубоги-2001" ғолиби ФОТО Новости

Тарихни ёдга олиб: Ўзбекистон "Мердека кубоги-2001" ғолиби ФОТО

Владимир Сальков бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 2001 йил Малайзияда ташкил этилган Мердека кубогида иштирок этганди.

ЖЧ-2002 саралаши иккинчи босқичи олдидан ташкил этилган ўртоқлик турнирида вакилларимиз учта ўйин ўтказишган. Дастлаб Бахтиёр Ҳамидуллаев ва Анвар Бердиев томонидан урилган голлар эвазига Ҳиндистон устидан ғалаба қозонилган - 2:1. Ярим финалда Баҳрайн таслми қилинган. Асосий вақтнинг сўнгги дақиқаларида Баҳодир Сейткамолов дублга эришганди - 2:0. Ҳал қилувчи ўйинда вакилларимизга Босния ва Герцеговина терма жамоаси рақиблик қилган. 84-дақиқада Леонид Кошелев ҳисобни очган, бунга европаликлар асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда жавоб беришган. 119-дақиқада Бахтиёр Ҳамидуллаев олтин гол уриб Ўзбекистонга мусобақа ғолиблигини олиб берганди - 2:1.


Ҳиндистон - Ўзбекистон 1:2
Голлар: Вижаян Инвалаппил Мани 45 - Бахтиёр Ҳамидуллаев 19, Анвар Бердиев 33.
Ўзбекистон: Сафонов Евгений, Собиров Олег, Алиқулов Асрор, Кошелев Леонид (Сейткамолов Баҳодир, 46), Власичев Андрей, Хвостунов Александр, Аннаматов Баҳодир, Давлетов Февзи, Бердиев Анвар, Солиев Анвар, Ҳамидуллаев Бахтиёр (Қуттибоев Неъматулла, 70)

Ярим финал
Ўзбекистон - Баҳрайн 2:0
Голлар: Баҳодир Сейткамолов 89, 90.
Ўзбекистон: Беляков Олег, Ашурматов Бахтиёр, Собиров Олег, Кликунов Илья (Кошелев Леонид, 72), Сейткамолов Баҳодир, Хвостунов Александр, Ғофуров Рашид, Власичев Андрей, Давлетов Февзи, Қуттибоев Неъматулла (Солиев Анвар, 33), Ҳамидуллаев Бахтиёр (Аннаматов Баҳодир, 90)

ФИНАЛ
Ўзбекистон - Босния ва Герцеговина - 2:1 (0:0)
Голлар: Леонид Кошелев 84, Бахтиёр Ҳамидуллаев 119 - Велимир Браснич 90+1.
Ўзбекистон: Сафонов Евгений, Ашурматов Бахтиёр, Собиров Олег (Аннаматов Баҳодир, 35), Алиқулов Асрор, Кликунов Илья (Кошелев Леонид, 80), Сейткамолов Баҳодир, Хвостунов Александр, Власичев Андрей, Давлетов Февзи, Солиев Анвар (Ғофуров Рашид, 75), Ҳамидуллаев Бахтиёр
Огоҳлантиришлар: Ашурматов Бахтиёр 10, Солиев Анвар 17, Алиқулов Асрор 54, Ғофуров Рашид 87 - Куленович Алмин 13, Надаревич Сафет 84.
Четлатишлар: Ашурматов Бахтиёр 61 -  Беслиджа Мирсад 61, Печель Срдан 84, Медвидь Иван 90.

Баҳрайн - Ўзбекистон. Бахтиёр Ашурматов тўп учун курашда


Ўзбекистон - Баҳрайн. Рашид Ғофуров голни нишонламоқда


Ўзбекистон - Босния ва Герцеговина. Мусобақа қаҳрамонларидан бири Баҳодир Сейткамолов


Ўзбекистон - Босния ва Герцеговина. Ҳозирга қадар футбол ўйнаётган Асрор Алиқулов тўп билан


Ўзбекистон - Босния ва Герцеговина. Финалда олтин гол урган Бахтиёр Ҳамидуллаев


Терма жамоамиз сардор Февзи Давлетов кубок билан


Ўзбекистон терма жамоаси Мердека кубоги-2001 ғолиби!

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика