RU

Последние новости

09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  0 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  2 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  6 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  5 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  2 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  29 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

⚡️ Тарихий рекордни такрорлаган Шомуродовнинг Шацких билан статистикасини солиштирамиз. "Супер Макс" гол урган ўйинларда Ўзбекистон ютқазмаган Новости

⚡️ Тарихий рекордни такрорлаган Шомуродовнинг Шацких билан статистикасини солиштирамиз. "Супер Макс" гол урган ўйинларда Ўзбекистон ютқазмаган

Ўзбекистон МТЖ Боливияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, Элдор Шомуродовнинг ягона голи эвазига зафар қучди.

27 ёшли футболчи миллий терма тарихидаги энг яхши тўпурар – Максим Шацкихга етиб олди. Энди уларнинг иккисида ҳам 34 тадан гол бор.

Икки ўйинчининг термадаги ўйинлари солиштиришга қарор қилдик.

Максим Шацких (1999 йил дебют қилган ва 2014 йил охирги ўйинини ўтказган)

61 учрашувда қатнашган;

29 ғалаба;

14 дуранг;

18 мағлубият.

Ўртоқлик ўйинларидаги голлари – 7 та (14 учрашувда);

ЖЧ саралаши – 15 та (28);

Осиё кубоги финал босқичи – 4 та (10);

Осиё кубоги саралаши – 8 та (9).

Маълумот ўрнида, Шацких гол урган ўйинларда Ўзбекистон МТЖ умуман ютқазмаган: 24 учрашув, 19 ғалаба, 5 дуранг.

Бир мартадан пента-трик (Хитой-Тайпейи – 9:0) ва хет-трик (Озарбайжон – 5:1) қайд этган. Шунингдек, 3 марта (Бангладеш – 5:0, Туркманистон – 3:0, Бангладеш 6:0) дублга эришган.

Голли серия – 4 ўйинда 8 та гол.

Элдор Шомуродов (2015 йил дебют қилган ва ҳозиргача фаолиятини давом эттирмоқда)

62 учрашувда қатнашган;

34 ғалаба;

7 дуранг;

21 мағлубият.

Ўртоқлик ўйинларидаги голлари – 17 та (31 учрашувда);

ЖЧ саралаши – 8 та (22);

Осиё кубоги финал босқичи – 4 та (4);

Осиё кубоги саралаши – 3 та (3);

Бошқа мусобақалар – 1 та (2).

Элдор гол урган ўйинлардаги Ўзбекистон МТЖнинг статистикаси: 24 баҳс, 17 ғалаба, 1 дуранг, 6 мағлубият.

Икки марта хет-трикка (Мальдив ороллари – 4:0, Уганда – 4:2) ва 6 марта (Ж.Судан – 3:0, Фаластин – 2:0, Сингапур – 3:1, Сурия – 2:0, Туркманистон – 4:0, Грузия – 2:2) дублга эришган.

Голли серия – 5 ўйинда 7 та гол.

*Алишер Никимбаевнинг ёзишича, 2010 йил Эстония ва Ўзбекистон (3:3) ўртасидаги ўртоқлик учрашувида урилган голларнинг иккитаси баъзи манбаларда Шацкихга (шунда 35 та бўлади), бошқаларида автогол сифатида қайд этилган. Бироқ, ЎФАнинг аввалги маълумотларида “Супер Макс”нинг термадаги голлари 34 талиги кўрсатилганди.

Ўша учрашув видеосинин кўриб, ўзингиз баҳо беринг...

Шундай қилиб, Элдор Шомуродов Венесуэлага қарши 28 март куни (23:00) ўтадиган ўртоқлик баҳсида мутлақ рекордчига айланиб олиши мумкин.

Узбекистан

Жасур Яхшибоев - 79'

Товарищеские матчи . Тур 1

28/03/2023, 23:00

1
:
1
Завершен

Венесуэла

Алекс Гонсалес - 7'

45'
90'
79'  Жасур Яхшибоев
7'  Алекс Гонсалес

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика