RU

Последние новости

02:05"Барселона" "Реал" дарвозасига 5та гол уриб Испания Суперкубогини қўлга киритди  300 01:15Фарҳод Нишонов: "Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар кузатиб бормоқда. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда"  0 00:56"Рома" "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 00:32"Ливерпуль" ва "Ньюкасл" Ла Лигадаги ҳимоячига кўз тикмоқда  0 00:10"Наполи" — "Верона". Таркиблар маълум  0 00:02ПСЖ — "Сент-Этьен". Барколя ва Дембеле асосий таркибда  0 00:00А Серия. Довбикнинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Рома"ни "Болонья"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди, Шомуродов захирада қолдирилди  11 23:36Англия кубоги. "Саутгемптон", "Кристал Пэлас", "Ипсвич" ва "Ньюкасл" қуйи лига жамоаларини мағлуб этди  2 23:14U-20 Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги машғулотларидан суратлар  1 22:54"Манчестер Юнайтед" 10 киши бўлиб "Эмирейтс"да "Арсенал"ни Англия кубогидан чиқариб юборди  75 22:49"Реал" — "Барселона". "Эл класико" учун таркиблар маълум  38 22:42Расман: "Пахтакор" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  17 22:15Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Осасуна"дан устун келиб, 1-ўринга қайтди. Мадридликлар барча мусобақаларда кетма-кет 14-бор ғалаба қозонишди  25 21:37Нойер "Бавария"да қоладими?  0 21:15А Серия. Дармианнинг голи "Интер"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  2

Тарихий ўйин: Англия – Ўзбекистон ФОТО + ВИДЕО Новости

Тарихий ўйин: Англия – Ўзбекистон ФОТО + ВИДЕО

Аҳмад Убайдуллаев бошчилик қилган ёшлар терма жамоамизни кўпчилик яхши эслайди.
Саудия Арабистонидаги Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган ёшларимиз Мисрдаги жаҳон чемпионатида қатнашишганди. Ўшанда ёшлар мундиалига боришдан аввал ва ундан кейин Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёнида Англияда икки марта ўқув-йиғин машғулотлари ва учрашувлар ташкил этилганди. Ўша ўйинларга боғлиқ мақолаларни яна бир бор ўқиб чиқиш жараёнида турли қизиқарли фактларга дуч келдик. Уни сизлар билан баҳам кўрамиз.

2009 йилнинг август ойида Англияда ўтган йиғинда “Астон Вилла”, “Челси” ва “Фулхэм” клублари ёшлар таркибларига қарши назорат беллашувлари ташкил этилган. Бу Австрия ёки Туркияга бориб ҳеч ким билмас жамоалар билан ўйин ўтказишдан кўра анча фойдалироқ. “Челси” билан Кобхэмда бўлиб ўтган беллашувда терма жамоамиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ўшанда лондонликлар сафида Гекхан Торе, Фабио Борини ва Жеффри Брума сингари ҳозирда машҳур футболчиларга айланган ёшлар тўп тепишган. Айни пайтда Торе “Бешиктош”, Борини “Сандерленд” ва Брума ПСВ шарафини ҳимоя қилмоқда. “Астон Вилла” ёшлар таркибидан кўплаб яхши савиядаги футболчилар етишиб чиқди. Айни пайтда таниқли жамоаларда ўйнаётганлар билан танишинг: Жэк Корк (“Саутгемптон”), Нэйтон Делфунесо (“Астон Вилла”), Андреас Вейман (“Астон Вилла”), Крис Хёрд (“Астон Вилла”), Нэйтен Бейкер (“Астон Вилла”), Киран Кларк (“Астон Вилла”) ва Шейн Ловри (“Миллуолл”). Бу футболчилар АПЛ баҳсларида иштирок этиб келишяпти. Вейманн эса Австрия терма жамоасида етакчи ижрочилардан бирига айланиб улгурди.

“Фулхэм”нинг ёшларимизга қарши майдонга тушган таркибини топиш имконияти бўлмади, бироқ бу жамоадан ҳам бир қатор ёшлар АПЛда ўйнаётганига ишонч бор. Айтганча, “Фулхэм” ёшларига ўшанда Рой Хожсон бошчилик қилган. Хожсон учрашувдан кейин Убайдуллаевга футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати жуда яхши эканлиги ҳақида айтиб ўтган. Хожсон Англия терма жамоаси билан Бразилиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этди.
Орадан бир йил ўтиб, энди Англия ёшлар терма жамоаси билан ўртоқлик беллашуви ўтказиш учун яна ўша ёшларимиз Буюк Британияга сафар қилишади. Ўшанда жамоалар қуйидаги таркибда ҳаракат қилишган:
Англия U21: Фильдинг (Маккарти 77), Уолкер, Смоллинг, Жонс (Келли 46), Мансьенн, Хендерсон (Корк 46), Родуэлл (Лансбри 61), Роуз, Клеверли, Старриж (Олбрингтон 71), Мозес (Уэлбек 46).
Ўзбекистон U21: Қувватов, Холмуҳаммедов, Тўхтахўжаев, Эрматов, Холмуродов, Нагаев (Тўраев 25), Иброҳимов, Каримов, Мусаев, Валижонов (Ҳасанов 57), Мамадалиев (Муҳаммадиев 82), Тўраев (Шихов 87).

Роуз ва Келли урган голлар эвазига мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Англия ёшлари сафида майдонга тушганлардан бугун анча-мунчаси катта футболда ўз номини жаҳонга танита олди. Уолкер ва Роуз “Тоттенхэм”, Уэлбек, Смоллинг ва Жонс “Манчестер Юнайтед”, Хендерсон, Келли ва Старриж “Ливерпуль”, Родуэлл “Манчестер Сити”, Корк “Саутгемптон” муваффақиятли ўйнаб келмоқда. Уэлбек, Смоллинг, Жонс, Хендерсон ва Старриж эса катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига бориб улгуришди. Гарчи, инглизлар ёшлар футболида катта муаммога эга эканликлари ҳақида тинмай ёзиб ўтишса ҳам, барибир уларда терма жамоалар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик яққол кўзга ташланади.

Айниқса, ёшлар терма жамоасидан миллий терма жамоага ўтган, юқори савияда АПЛ клубларида фаолият олиб бораётган футболчиларга эътибор қаратсак. Европанинг аксарият мамлакатларида айнан ёшлар терма жамоасида ўйнаган футболчиларнинг аксарияти кейинчалик миллий термага жалб қилинади ва етакчи клубларда тўп тепишади. Бизнинг ёшлардан Тўхтахўжаев, Нагаев, Мусаев ва Ҳасанов терма жамоада ўйнаб улгуришган, лекин улар орасида Тўхтахўжаевгина доимий равишда чақирув олади. Қолганлар эса баъзида таклиф этилади, баъзида йўқ. Ҳарқалай, бу авлоднинг 90 фоизи олий лига клублари асосий таркибида майдонга тушиб келишмоқда. Катта футболда йўқ бўлиб қолишмаганининг ўзи қувонишга арзийди. Чунки баъзи авлодда таркибнинг ярми тузукроқ футбол ўйнамасдан “ғойиб бўлган”. Убайдуллаев шогирдлари орасида Англия ёшлари билан майдонга тушганларнинг барчаси олий лигада ўйнаб келяпти. Балки, кейинроқ улар орасидан яна кимлардир терма жамоага жалб этилар.



Терма жамоалар ўртасидаги боғлиқ ҳақида фикр юритдик. Германияда ҳам терма жамоанинг янада кучайишида айнан шу жиҳат муҳим роль ўйнади. Умид қиламизки, охирги йилларда Мираброр Усмонов бошчилигида терма жамоалар савиясини кучайтириш учун олиб борилаётган ишлар ўз самарасини беради.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика