RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  21 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Саудия Арабистони (1:0) Новости

Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Саудия Арабистони (1:0)

Бундан 16 йил аввал Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги-2004 гуруҳ босқичи доирасида Саудия Арабистони вакилларини мағлуб этган эди.

2004 йил Хитойдаги Осиё кубоги терма жамоамиз тарихидаги энг аҳамиятли турнир сифатида тилга олинади. Аввалги иккита Осиё кубогида ўз иштирокини гуруҳ босқичидаёқ якунлаган бўлса, чин юртидаги мусобақада эса илк бор гуруҳдан чиқиш масаласини ижобий ҳал қилгандик. Биринчи турда Миржалол Қосимовнинг жарима зарбасидан урган ягона голи эвазига мағлуб этган вакилларимиз иккинчи турда жуда кучли бўлган Саудия Арабистони билан тўқнаш келишади. Билсангиз, бундан олдинги яъни Ливанда бўлиб ўтган қитъа кубогида ҳам улар билан йўлларимиз кесишган, ўшанда бўш ҳаракат қилган терма жамоамиз 0:5 ҳисобида енгилишганди. Бир хатони иккинчи маротаба такрорламаслик учун Равшан Ҳайдаров ўз шогирдларини муносиб тайёрлаганди. Футболимиз ҳам янги даражага кўтарилаётган, терма жамоамизда хорижлик мутахассисларнинг ҳавоси кезиб юрарди. 

Таъкидлаш жоизки Осиё кубогида бош мураббий Равшан Ҳайдаровга германиялик Юрген Гёде ҳамроҳлик қилганди. Саудияликларга қарши тўғри услуб танлаган ва тартибли ўйинни танлаган терма жамоамиз Александр Гейнрихнинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалабани тантана қилади. Сашанинг голи эса ҳамюртларимизга муддатидан олдин кейинги босқчи йўлланмасини тақдим қилади. 

Осиё кубоги-2004

Ўзбекистон 1-0 Саудия Арабистони

Гол: Александр Гейнрих, 11.

Ўзбекистон: Е. Сафоов, М. Қосимов (И. Иномов, 64),  А. Фёдоров, А. Алиқулов, Н. Ширшов, С. Жепаров, Т. Кападзе, А. Акопянц, А. Гейнрих (М. Бикмаев, 78), А. Солиев (И. Зейтуллаев, 60), В. Шишелов

Захира: А. Поляков, Л. Кошелев, И. Нестеров, Ш. Раимқулов, З. Холмуродов, И. Магдеев

Бош мураббий: Равшан Ҳайдаров.







Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика