RU

Последние новости

20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  1 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  12 19:35U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  89 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  2 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  14 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  24 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1

Тарихда бугун: Ўзбекистон МТЖ Сенегал билан дуранг ўйнаган, "Пахтакор" эса "Сепахон"ни мағлуб этган ГАЛЕРЕЯ Новости

Тарихда бугун: Ўзбекистон МТЖ Сенегал билан дуранг ўйнаган, "Пахтакор" эса "Сепахон"ни мағлуб этган ГАЛЕРЕЯ

Футбол ўйинлари вақтинча тўхтатилган сабаб яна бир янги рукнни эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Тарихда бугун" рукнида ортда қолган йилларнинг айнан бугунги санасида бўлиб ўтган ўйинлар ёки воқеликларни суратлар ёрдамида ёдга оламиз. Демак, охирги 10 йилликнинг айни 23 мартида ўзбек футболида энг эътиборга молик иккита ўйинини эслаймиз. ЎФА фотографи Ҳасан Пирмуҳаммедов Ўзбекистон МТЖ ва Сенегал ўртасидаги ўртоқлик ўйини ҳамда ОЧЛ-2010 доирасида ўтказилган "Пахтакор" - "Сепахон" учрашувлари суратларини ўзининг телеграм каналига жойлади. Биз эса ўша кадрларни ўқувчиларимизга ҳам тақдим этамиз.

Ўртоқлик учрашуви
23.03.2018
Сенегал - Ўзбекистон 1:1
Голлар:
М.Конате 63 - О.Шукуров 20 (пен.)

Сенегал: 16.Папе Сейду Ндиайе, 21.Л.Гассама (18.И.Сарр, 79), 4.Ф.Диагне, 27.П.Суаре (28.А.Траоре, 74), 2.П.Жилободжи, 13.А.Ндиайе, 11.С.Ндойе, 24.А.Диуссе, 25.С.Нгом (15.Д.Саҳо, 86), 14.М.Конате, 19.О.Нияссе (22.Ҳ.Саивет, 66).

Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 5.Анзур Исмоилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Акром Комилов, 9.Одил Аҳмедов, 15.Сардор Мирзаев (17.Жалолиддин Машарипов, 57), 16.Одил Ҳамробеков, 19.Отабек Шукуров (8.Икром Алибоев, 69), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (10.Марат Бикмаев, 68), 23.Элдор Шомуродов (7.Сардор Рашидов, 85).

Трио.


"Ливерпуль" етакчиси Садио Мане ўша куни захирада қолган эди.


Тимур Кападзе ва Алиу Сиссе.




"Пахтакор" ОЧЛ-2010да "C" гуруҳидан ўрин олган ва "Ал Шабаб" (С.Арабистони), "Сепахон" (Эрон), "Ал Айн" (БАА) клублари билан беллашган. Якунда Миодраг Радулович бошчилигидаги "шерлар" гуруҳни 9 очко билан 2-ўринда якунлашган. Битта ўйиндан иборат нимчорак финалда эса Қатарнинг "Ал Гарафа" жамоасига меҳмонда имконият бой берилган - 0:1.

Гуруҳнинг учинчи турида "Пахтакор" ўз майдонида "Сепахон"ни қабул қилган ва Геворкян ҳамда Гейнрихларнинг голлари эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

ОЧЛ-2010, "C" гуруҳи
3-тур, 23.03.2010
"Пахтакор" марказий стадиони, Тошкент. 9500 томошабин
Бош ҳакам: Муҳсин Басма (Сурия)
"Пахтакор" - "Сепахон" 2:1
Голлар:
А.Геворкян 38, А.Гейнрих 71 - Жамшидиан 45+1

"Пахтакор": Тимур Жўраев, Боян Миладинович, Александр Клецков, Илҳом Суюнов, Мурод Холмуҳаммедов, Станислав Андреев (Ғулом Ўрунов, 81), Дарко Маркович, Милорад Януш (Шерзод Каримов, 88), Артур Геворкян, Асқар Жадигеров (Александр Гейнрих, 70), Фарҳод Тожиев.

Огоҳлантиришлар: М.Холмуҳаммедов 26, М.Януш 86.

Мио Радулович.


"Сепахон"ни ўша пайтда ўзбек клублари учун анча таниш бўлган Амир Галенои бошқарарди.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика