RU

Последние новости

23:30Серия А. "Наполи" - "Рома" 2:2  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Афғонистон - Қирғизистон 5:3  1 23:15Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 5:5 (пенальтилар 2:3)  0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги финал. Таиланд - Эрон 1:4  0 23:05АПЛ. "Ноттингем" - "Манчестер Сити" 0:2   0 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" камбэк қурбони бўлди, Алиқулов эса...  3 23:00АПЛ. "Тоттенхэм" - "Арсенал" 2:3   0 22:55Серия А. "Интер" - "Торино" 2:0   0 22:50Самвел Бабаян: "Юмшоқ қилиб айтганда, биз бугун кўрсатган ўйин даражасидан ҳафсалам пир бўлди"  7 22:46Александр Хомяков: "Бу жуда катта ютуқ ва байрам"  10 22:30АПЛ. "Ман Сити" меҳмонда "Ноттингем Форест"дан устун келди. "Арсенал" билан орадаги фарқ бир очко, аммо манчестерликлар битта кам ўйин ўтказишган  2 22:23Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ"  4 22:17Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"  3 22:11Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим"  24 22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  2

Тарихда бугун: Ўзбекистон МТЖ Купер бошчилигида Туркия билан ўртоқлик ўйини ўтказган Новости

Тарихда бугун: Ўзбекистон МТЖ Купер бошчилигида Туркия билан ўртоқлик ўйини ўтказган

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтаб қолган пайтда ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнини эътиборингизга ҳавола этиб келаётгандик.

Фото Тарихда бугун: Шомуродов, Шукуров ва Ҳамдамов "Бунёдкор" таркибида "Пахтакор"га қарши

Гарчи футбол ўйинлари аста-секин қайтаётган бўлса-да, муҳим учрашувлардан суратларни беришда давом этамиз.

Бугун роппа-роса 1 йил олдин Туркияда ўтказилган учрашувга тўхталамиз. 2019 йилнинг бугунги санасида Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркия меҳмони бўлганди. Аланьяда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Шенол Гунеш бошчилигидаги турклар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Учрашувда ҳар иккала голни ҳам Франциянинг "Лилль" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Зеки Челик киритганди. Терма жамоамизнинг сафардаги ўйинини ёритиш учун "Championat.asia" сайти ходимлари Толибжон Қосимов ва Жаҳонгир Файзуллаевлар Туркияга боришганди. Қуйида ана ўша баҳсдан ажойиб кадрларни томоша қилишингиз мумкин.


Ўртоқлик учрашуви
02.06.2019
Аланья. "Аланья" стадиони.
Туркия - Ўзбекистон 2:0
Ҳакамлар:
Срджан Йованович, Урош Стойкович, Милан Михайлович (учаласи Сербия), Халил Умут Мелер (Туркия).

Голлар: З.Челик 17, 58.
Амалга оширилмаган пенальти: Ифран Жан Кахвечи 90 (дарвозабон).

Туркия: 1.Синан Болат, 2.Зеки Челик, 3.Эмре Ташдемир, 4.Чоғлар Суюнчи, 7.Дорукхан Токоз (11.Дениз Туруч, 83), 8.Оғузхон Озякуп (20.Озан Тўфан, 65), 9.Энес Унал (10.Абдулқодир Омур, 65), 14.Эфежан Карача (6.Омер Али Шаҳинер, 46), 16.Мериҳ Демирал, 19.Юнус Малли (17.Кенан Караман, 46), 21.Ифран Жан Кахвечи (5.Эмре Белозоглу, 90+1)
Захира: 12.Мерт Гунок, 23.Гокхан Аккан, 13.Женгиз Умут Мераш, 15.Гувен Ялчин, 18.Нози Сангаре, 22.Каан Айҳан.

Ўзбекистон: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Фарруҳ Сайфиев, 5.Анзур Исмоилов, 6.Даврон Ҳошимов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Қувондиқ Рўзиев (22.Достон Ибрагимов, 70), 9.Одил Аҳмедов, 10.Жалолиддин Машарипов, 14.Элдор Шомуродов (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 70), 15.Егор Кримец, 18.Фозил Мусаев (19.Остон Ўрунов, 60).
Захира: 1.Жавоҳир Илёсов, 12.Санжар Қувватов, 2.Акром Комилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 13.Олег Зотеев, 17.Игорь Сергеев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Сардор Мирзаев, 23.Хуршид Ғиёсов.

Огоҳлантириш: Дорукхан Токоз 35.

Ўйин Аланьянинг энг юқори нуқталаридан бирида бўлиб ўтганди, стадион олдидан шаҳарчанинг кўриниши.


Шундоққина тоғ остида жойлашган стадионда тўп тепиш осон эмас, намлик жуда ҳам юқори. Беллашув олдидан мухлислар.


Фото Буни кўриш керак. Туркия - Ўзбекистон ўйини бўладиган стадион атрофидаги муҳит қандай?


Учрашув олдидан тайёргарлик жараёнлари ёритилган суратларни қуйидаги линк орқали томоша қилишингиз мумкин.


Фото Туркия - Ўзбекистон. Тоғ этагидаги "Аланья" стадионида тайёргарлик авжида


Купер ва Ўзбекистон МТЖни мана шундай кутиб олишганди.



Фото Туркия -Ўзбекистон. Купер бошчилигидаги терма жамоамиз стадионга етиб келди


Ўйиндан олдин Шенол Гунеш ва Эктор Купер илиқ кўришишганди.


Кейин эса Гунеш Куперга унинг исм-фамилияси туширилган Туркия терма жамоаси либосини совға қилганди.


Фото Ўртоқлик ўйини. Шенол Гунеш Эктор Куперга Туркия терма жамоаси либосини совға қилди


Ўша кунги асосий таркибимиз.


Жалолиддин Машарипов Эфежан Карачадан қочиб кетмоқда.


Элдор Шомуродов "Лестер" марказий ҳимоячиси Чаглар Суюнжидан қочиб кетаётган вазият.


Учрашувда ҳисобни 17-дақиқада "Лилль" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Зеки Челик очганди.


Юнус Малли тортишувли вазиятдан кейин Кримецга бир нималар демоқда.


Бугунги кунда "Ювентус" аъзоси ҳисобланган марказий ҳимоячи Мериҳ Демирел Шомуродовга тўп эгаллаб олиши учун имкон бермаётган палла.


Шенол Гунеш.


Эктор Купер.


Фарруҳ Сайфиев.


Одил Аҳмедов икки рақиб тақибида.


Тўп учун курашда Фозил Мусаев ва Оғузхон Озякуп.


Анзур Исмоилов.


Машарипов Ифран Кахвечини доғда қолдира олган, аммо Мериҳ Демирел ундан тўпни олиб қўйган вазият.


Иккинчи бўлим олдидан.


58-дақиқада Зеки Челик иккинчи голни ҳам киритган.


Ўтказиб юборилган иккинчи голдан кейин Купер 60-дақиқада Остон Ўруновни майдонга туширганди. Остон бир марта 3 рақибни ортда қолдириб чиройли рейд уюштирганди, аммо бу самара бермаган.


Фото Туркия - Ўзбекистон учрашувидан мухлислар ГАЛЕРЕЯси


Одил Ҳамробеков.


Кримец: - Ўзбекистон!


Достон Ибрагимов қария Эмре Белозоглудан ўтиб, кейин Суюнжидан қочмоқчи бўлган пайт.


Бош ҳакам 90-дақиқада Остон Ўрунов (орқа планда) Абдулқодир Омурни йиқитгани учун пенальти белгилаган, сардоримиз Аҳмедов эса унга кескин эътироз билдирган.


Элдор Суюнов эса Ифран Қаҳвечининг 11 метрликдан тепган тўпини қайтариб терма жамоамизни йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутқариб қолганди.


Финал хуштаги чалингандан кейин Гунеш Купернинг ёнига келиб ўйин учун миннатдорчилик билдириб кетганди.



Эски қадрдонлар. Купер ва Эмре Белозоглу аргентиналик мутахассис Италиянинг "Интер" клубини бошқарган 2001-2003 йилларда "нерадзуррилар" таркибида бирга ишлашган.


Туркия терма жамоасининг икки ажойиб марказий ҳимоячилари: Мериҳ Демирел ("Ювентус") ва Чаглар Суюнжи ("Лестер").



Туркия ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинидан тўлиқ галереяни қуйидаги линк орқали томоша қилишингиз мумкин:

Фото Ўзбекистон МТЖнинг Туркиядан учраган мағлубиятидан ГАЛЕРЕЯ

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика