RU

Последние новости

09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  0 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  3 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  2 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  2 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  1 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  27 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  10 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  23 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  59

Танташевнинг ҳуштаги умидларни ўлдирди Новости

Танташевнинг ҳуштаги умидларни ўлдирди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳақида охирги ёзганларим турли доираларда муҳокама қилинди (мен ёзганим учун эмас, кишиларнинг кўнглидаги гап айтилгани учун).

Дастлаб, ўша қарорга реакция билдирдим: буюртмачилар яширилмасин, кескинроқ жазолансин, ўз-ўзидан бу мавсумнинг якуний натижаларига таъсир кўрсатиши керак. 

Ўйладимки, шундагина адолат қарор топади (Бу фикр тўғри эди). Аммо негадир атрофимдаги тажрибали кишилар мийиғида кулиб қўйишди. Нега? Чунки, улар бундай бўлишига ишонмайди. 

Аҳмоқми булар, ҳамма нарса ойдай равшан-ку, деб ўпкалаган бўлдим. Фойдасиз, бировдан садо чиқмади, ҳеч ким ёзмади.

Фақат масъуллардан сигнал келди: «Тўғри ва ўринли фикрлар учун раҳмат, лекин сен воқеалар ривожидан илгарилаб кетдинг. Барчаси бўлади, ҳамма ўзига лойиғини олади — бу мураккаб жараён бўлиб, кўп вақт талаб қилади».

Хурсанд бўлдим, қувондим. Демак, ҳали жараён давом этаётган экан, клубдагилар парда ортидан чиқарилади ва бунга ишонмаганлар уялиб қолади. Ҳар тонг уйғонишим билан ЎФА расмий каналига қарайдиган бўлдим, бирор янгилик умидида...

Кеча Фарғонадаги «Истиқлол» стадиони «Нефтчи» ва «Андижон» ўртасидаги ўтиш ўйинига мезбонлик қилди, «бургутлар» лигада қолишди. Ильгиз Танташев финал ҳуштагини чалган маҳалда барча умидлар ўлди, энди бефойда. Энди қайсидир жамоадан очко айрилишига, пастга тушириб юборилишига ўзим ҳам ишонмайман.

Соддалик билан ўйинни сотиб олган клублар жазоланиши ҳақида ўйлабман. Турнир жадвали ўзгариб кетиши ҳақида ўйлабман. Шундай ҳолатда қуйи лигага тушиб кетган «Бухоро»нинг асл ўрни юқорироқда экани ҳақида ўйлабман. «Кальчополи»ни эслаб, ўзимизда ҳам такрорланиши ҳақида ўйлабман...

Шу масалада қайси журналист билан гаплашсам, ҳаммаси бир хил жавоб қайтарди: «Энди, ука, бу Италия эмас». Аслида гап бунда эмас, ҳақиқат бу эмас. Асл муаммо сизнинг итальян эмаслигингизда! 

«Кальчополи» ҳақида 1000 марта ёздим (ҳавасим келганидан), яна бир мартаси зарар қилмайди. Ўшанда далиллар базаси Турин, Рим ва Неаполь судларига юборилган, лекин 2 йил давомида ҳеч ким ижобий жавоб қайтармаган. Шундан кейин маълумотлар ОАВга сиздирилган ҳамда жамоатчилик Италия футбол федерациясидан айбдорларни топиб жазолашни талаб қилган, ана шу жараённи назорат қилган. «Кальчополи» ҳеч қачон содир бўлмас эди, агар жамият фаол бўлмаса.

Юқоридаги 3 та гапни такрорлайверишдан чарчадим, бировга тушунтиролмай чарчадим. Бу гал ҳам фақат ҳакамлар жазоланса, стадионга тушиш учун билмам қандай асос топа оламан. Қаердасиз, футболсеварлар? Қаердасиз, ҳалол футбол тарафдорлари? Қаердасиз, устоз журналистлар?

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Автор :
Рейтинг: +43   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика