RU

Последние новости

16:32Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак"  0 16:10"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади  1 15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  3 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  6 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  9 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  19 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  3 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  3 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  9 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  13 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  10 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  3

Танишинг: “Нефтчи” футзал жамоаси! Новости

Танишинг: “Нефтчи” футзал жамоаси!

Фарғонада ҳам янги футзал жамоаси ташкил этилди.

Бундан икки ой олдин тузилган жамоага бунгача республикамизнинг бошқа вилоят клубларида фаолият юритиб келган фарғоналик футзалчиларни “Нефтчи”га чорлаб бу орқали курашчан клуб шакллантирилмоқда. 

Айни дамда "Нефтчи"га таниқли футзалчи Фаррух Зокиров мураббийлик қилмоқда. Ўз вақтида Ўзбекистон футзал терма жамоасидаги ёрқин фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Зокировга Бобур Мадаминов яқиндан ёрдам бермоқда. 

“Нефтчи” футзалчилари асосан маҳаллий футзалчилардан иборат. Жамоанинг ўртача ёши 27ни ташкил этмоқда. 

“Нефтчи” футбол клуби қошида тузилган футзал коллективи 25 сентябрь куни Тошкентда старт олган Ассосиация Кубогида иштирок этмоқда. Айтиш лозимки, фарғоналиклар ўзининг илк мусобақасидаёқ сезиларли натижага эришмоқда дейиш мумкин. 

Дарвоқе, 25-30 сентябрь кунлари ўтказиладиган Ассосиация Кубогида жами 16та клуб иштирок этмоқда. Янги тузилган жамоанинг ярим финалга чиқиши фарғоналик мухлисларни қувонтириши аниқ. Бугун соат 13:00да “Нефтчи” футзал жамоаси “Бухоро”га қарши ўйин ўтказади. Мазкур учрашувдаги ғалаба "Нефтчи" учун ниҳоятда муҳим. Боиси ютуқ финалга йўл очади. 

“Нефтчи” футзалчилари “А” гуруҳидан ўрин олиб, барча учрашувларни ғалаба билан якунлади! 

"Максам-Чирчиқ" - "Нефтчи" 0:1

"Нефтчи" - "Old City" 6:1

"Нефтчи" - "Ардус" 5:4

Ўз гуруҳида 1-ўринни қўлга киритган холда, чорак финалга йўл олган “Нефтчи”нинг навбатдаги рақиби “Когон” бўлди. 

"Нефтчи" - "Когон" 2:1

Шу тариқа футзалчилар ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

“Нефтчи” футзал жамоаси таркиби 

1.Комил Нурматов - 1

2.Элёр Домлаев - 16

3.Фарход Неъматов - 5

4.Муҳиддин Эргашев - 6

5.Тимур Карибов - 7

6.Мавлон Ғаниев - 8

7.Ўткир Охунов - 9

8.Фаррух Худойқулов - 10

9.Алишер Ризаев - 11

10.Рашид Жабборов - 30

11.Фаррух Зокиров - 17

Клуб раҳбари: Фурқат Раҳмонов.

Бош мураббий: Бобур Мадаминов.

Ўйновчи мураббий: Фаррух Зокиров.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика