RU

Последние новости

16:25"Арсенал" "Бавария" юлдузини нишонга олди  0 16:00Нега Лутфуллин 3 та ўйинга тайинланди? Маъмур Саидқосимов жавоб берди  0 15:45Брайан Риаскос: "Ал Ҳилол" ғалабага лойиқ эди"  0 15:31Роналду ва Надаль сармоя киритган Мадриддаги итальян таомлари ресторани ёпилди  1 15:10Фламарион: "Мен жамоадошларимдан фахрланаман, сабаби биз бор кучимизни ишга солдик"  4 14:47Анри Рафиньяни "Олтин тўп" учун курашда асосий фаворит деб ҳисобламоқда  10 14:25Игорь Сергеев: "Тошкентда кўпроқ гол уришимиз керак эди"  11 13:56"Рома" футболчиси клуб билан шартномасини узайтирди  3 13:24Матбуот анжумани. Ислом Исмоилов: "Терма жамоа хусусий эмас, миллатники. Виждоним тоза, энг муносиб 23 нафар футболчини жалб қилдик"  12 13:16"Динамо" тақдимот маросими ўтказди  3 12:47Анчелотти Симеоне ҳақида гапирди  2 12:22Ямал: "Мен зарба бермоқчи эдим, лекин Рафинья буни голга айлантирди"  7 11:55"Бавария" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  2 11:25Погба Франция терма жамоасига қайтишни мақсад қилган  1 10:46«Ливерпуль» «Боруссия» футболчисига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0

Танишинг "Бунёдкор" рақиби: “Персеполис” (Теҳрон, Эрон) Новости

Танишинг "Бунёдкор" рақиби: “Персеполис” (Теҳрон, Эрон)

“Бунёдкор”нинг ОЧЛ-2015 гуруҳ босқичидаги иккинчи рақиби Эроннинг вице-чемпиони – “Персеполис” клуби.
“Қалдирғочлар” 2015 йилги Чемпионлар лигасининг 2-турини ўз майдонларида “Персеполис” клубига қарши ўтказадилар. Эътиборингизга рақибимиз ҳақида асосий маълумотларни келтириб ўтамиз.

Клуб ташкил топган йили: 1963
Клубнинг тўлиқ номи: “Персеполис” Теҳрон футбол клуби
Стадиони: “Озоди”
Сиғими: 84.412 томошабин
Расмий сайти: www.fc-persepolis.com

ЮТУҚЛАРИ:
Эрон чемпиони (9) – 1972, 1974, 1976, 1996, 1997, 1999, 2000, 2002 ва 2008
Эрон (Хазфи) кубоги соҳиби (4) – 1988, 1991, 1999, 2010, 2011

Халқаро иштирок:
Осиё кубок эгалари кубоги соҳиби (1) – 1991

БОШ МУРАББИЙ – Хамид Деракшан (Эрон)
Туғилган санаси: 1959 йил, 23 январь
Футболчилик фаолияти: “Персеполис” (Эрон) 1977-1987, “Қатар СК” (Қатар) 1987-1991, “Ал-Садд” (Қатар) 1991-1992, “Персеполис” (Эрон) 1992-1994

Эрон миллий терма жамоаси сафида 41та учрашувда майдонга тушиб, 9та гол уришга муваффақ бўлган.

Мураббийлик фаолияти: “Персеполис” (Эрон) 1994-1997, Эрон ўсмирлар терма жамоаси 2001-2002, “Делвар Афзар” (Эрон) 2004, “Хома” (Эрон) 2004, “Пейкан” (Эрон) 2009-2010, “Шаҳрдари Табриз” (Эрон) 2010-2011, “Шаҳин Бушеҳр” (Эрон) 2011-2012, “Дамаш Гилан” 2012-2013, “Персеполис” 2014 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб.

ЛЕГИОНЕРЛАРИ:
Майкл Уманья (Коста-Рика)
Туғилган санаси: 16.07.1982
Амплуаси: Ҳимоячи

Фернандо Габриэль (Бразилия)
Туғилган санаси: 11.05.1988
Амплуаси: Ярим ҳимоячи

Тадеу (Бразилия)
Туғилган санаси: 01.04.1986
Амплуаси: Ҳужумчи

“Персеполис” жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида тўртинчи бор иштирок этмоқда. Теҳронликлар бунгача 2009, 2011 ва 2012 йилги турнирда қатнашишган. “Персеполис” 2009 ва 2012 йилги мусобақаларда гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтган. Лекин ҳар иккала йили ҳам 1/8 финалда қоқилган. 2011 йилда эса гуруҳда сўнгги поғонада қолиб кетган. Эрон клуби 2015 йилги турнирда жудаям ишончли ғалаба билан бошлади. Улар 1-тур доирасида ўз майдонларида Қатар чемпиони “Лаҳвия”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Клебнинг коста-рикалик легионери Майкл Умана ўз юрти терма жамоасида тўп тепса, Муҳаммадризо Хонзода Эрон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Эрон чемпионати айни пайтда қизғин палласига кирган. Рақибимиз “Персеполис” 21 учрашувда 26 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 9-поғонасини банд этиб турибди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика