RU

Последние новости

22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  62 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  0 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  2 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  10 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   7 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1

Танишинг, "Бунёдкор" рақиби: “Ал-Наср” (Ар-Риёд, Саудия Арабистони) Новости

Танишинг, "Бунёдкор" рақиби: “Ал-Наср” (Ар-Риёд, Саудия Арабистони)

“Бунёдкор”нинг ОЧЛ-2015 гуруҳ босқичидаги илк рақиби Саудия Арабистонининг амалдаги чемпиони – “Ал-Наср” клуби.
Чемпионлар лигасининг биринчи турини “қалдирғочлар” Ар-Риёдда “Ал-Наср” клубига қарши ўтказадилар. Эътиборингизга рақибимиз ҳақида асосий маълумотларни келтириб ўтамиз.

Клуб ташкил топган йили: 1955
Клубнинг тўлиқ номи: “Ал Наср” футбол клуби
Стадиони: “Қирол Фаҳд”
Сиғими: 68.752 томошабин
Расмий сайти: www.alnassrfc.com

ЮТУҚЛАРИ:
Саудия Арабистони чемпиони (7) – 1975-76, 1979-80, 1980-81, 1988-89, 1993-94, 1994-95, 2013-14
Саудия Арабистони Қирол кубоги соҳиби (6) – 1974, 1976, 1981, 1986, 1987, 1990
Саудия Арабистони Шаҳзода кубоги соҳиби (3) – 1972-73, 1973-74, 2013-14
Саудия Арабистони Футбол Федерацияси кубоги соҳиби (3) – 1975-76, 1997-98, 2007-08
Саудия Арабистони Суперкубоги соҳиби (1) – 2014

Халқаро иштирок:
Осиё кубок эгалари кубоги соҳиби (1) – 1997-98
Осиё Суперкубоги соҳиби (1) – 1998
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчиси (1) – 2000

БОШ МУРАББИЙ – Хорхе да Сильва (Уругвай)
Туғилган санаси: 1961 йил, 11 декабрь
Футболчилик фаолияти: “Феникс” (Уругвай) 1977, “Данубио” (Уругвай) 1977, “Дефенсор Спортинг” (Уругвай) 1978-1982, “Вальядолид” (Испания) 1982-1985, “Атлетико Мадрид” (Испания) 1985-1987, “Ривер Плейт” (Аргентина) 1987-1988, “Депориво” (Чили) 1989-1990, “Америка” (Колумбия) 1991-1994, “Мильонариос” (Колумбия) 1995, “Дефенсор Спортинг” (Уругвай) 1995-1997

Уругвай миллий терма жамоаси сафида 26та учрашувда майдонга тушиб, 6та гол уришга муваффақ бўлган.

Мураббийлик фаолияти: “Дефенсор Спортинг” (Уругвай) 2007-2009, “Ал-Наср” (Саудия Арабистони) 2007-2009, “Годой Крус” (Аргентина) 2010-2011, “Банфилд” (Аргентина) 2012, “Пеньяроль” (Аргентина) 2012-2013, “Банияс” (БАА) 2013-2014, “Ал-Наср” (Саудия Арабистони) 2014 йилнинг 1 ноябрь санасидан бошлаб.

ЛЕГИОНЕРЛАРИ:
Армандо Вила (Эквадор)
Туғилган санаси: 12.05.1985
Амплуаси: Ҳужумчи

Фабиан Эстоянофф (Уругвай)
Туғилган санаси
: 27.09.1982
Амплуаси: Ярим ҳимоячи

Адриан Межеевский (Польша)
Туғилган санаси:
06.11.1986
Амплуаси: Ярим ҳимоячи

Муҳаммад Хусайн (Бахрайн)
Туғилган санаси:
31.07.1980
Амплуаси: Ҳимоячи

“Ал-Наср” жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида иккинчи бор иштирок этмоқда. Ар-Риёдликлар бунгача 2011 йилги турнирда иштирок этишиб, “Истиқлол” (Эрон), “Ал-Садд” (Қатар) ва “Пахтакор” жамоалари ичидан “плей-офф”га йўлланма олишган. Бироқ 1/8 финалда “Зоб-Ахан”га 4:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирни эрта тарк этганлар.

Клубнинг беш нафар аъзоси яқиндагина Австралияда бўлиб ўтган Осиё кубоги-2015да қатнишишди. Булар: дарвозабон Абдуллоҳ Ал-Энази, ҳимоячи Омар Хавсави, ярим ҳимоячилар Яхё Ал-Сеҳри ва Иброхим Ғолиб, ҳужумчи Муҳаммад Ал-Саҳлави.

Саудия Арабистони чемпионати айни пайтда қизғин палласига кирган. Рақибимиз “Ал-Наср” 15 учрашувда 38 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика