RU

Последние новости

13:00"Барселона" ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганмоқда  0 12:41"Валенсия" Рубен Барахани истеъфога чиқарди  0 12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  1 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  5 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  20 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6

Танаффусдан олдин: А Серия 7-турига превью Новости

Танаффусдан олдин: А Серия 7-турига превью

Бугун Италия А Сериясининг навбатдаги тур учрашувларига старт берилади.

"Лацио" - "Ювентус"

"Зенит" билан бўлган ўйиндан сўнг кўп саволлар туғилмоқда. Баҳсда Иммобиле, Луис Альберто, Лейва ва Лаццари майдонга тушиши аниқ эмас. Катта эҳтимол билан "бьянкочелести" бу сафар ҳам Санкт-Петебургдаги таркиб билан майдонга тушади. "Ювентус" футболчиси Рэмси жароҳат олиб, сафдан чиққан. Шунингдек, Де Лигт ва Алекс Сандро ҳам ўйинни ўтказиб юборади. Аммо Роналду-Мората жуфтлиги Чемпионлар Лигасида яхши ўйин намойиш эта олди ва буни А Серия учрашувида ҳам давом эттиришга тайёр турибдилар. Жоржжио Кьеллини ҳам асосий таркибда майдонга тушади.

Ҳар икки жамоа ҳам мавсумни у қадар яхши бошламаганди. Бу ҳам етмагандек, "Лацио"нинг ишлари чатоқ: жамоа 10-ўринни эгаллаб турибди. Сўнгги ўзаро баҳсда "кекса синьора" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди, қолаверса, бугунги ўйинда ҳам туринликлар фаворит ҳисобланади. Таркибда ўзгаришлар қилиш бўйича Индзагидан кўра, Пирлонинг имкониятлари юқори. "Бургутлар"нинг таркиби бироз ноаниқ бўлгани учун муваффақият қозонишларини тахмин қилиш бироз қийин. Аммо бу учрашув қизиқарли ўтиши аниқ.


"Аталанта" - "Интер"

Икки жамоа ҳам бир неча кун аввал Чемпионлар Лигасида иштирок этди. "Интер" "Реал" билан баҳсда дурангга эришиши мумкин эди, аммо 80-дақиқада гол ўтказиб юборди. Лекин "Аталанта" гол урмагани етмагандек, "Ливерпуль"дан 5та тўп ўтказиб юборди. Гасперини жамоасида йўқотишлар бор: Де Рон ва Госенс ўйнамайди, бироқ уларга ўринбосарлар бор. Малиновский ва Иличичга имкон берилиши мумкин. "Интер"да Лукаку ва Сенсини ҳисобга олмаганда, деярли барча ўйинчи сафга қайтган. Шу сабабли Контенинг ихтиёрида деярли тўлиқ таркиб бор, фақатгина уларни тўғри жойлаштира олса бўлгани.

Сўнгги ўзаро учрашувда "Интер" сафарда 2:0 ҳисобида ғолиб бўлган, аммо у ўйин деярли катта аҳамиятга эга эмасди. Бу галги учрашувда "нерадзурри" фаворит саналмоқда. Тўғри уларда бир талай муаммо бор, лекин "Аталанта" ўйинчиларига бирдамлик етишмаётганга ўхшайди.


"Болонья" - "Наполи"

"Болонья"нинг таркиб билан боғлиқ муаммолари кўп: кимнидир соғлиги ёмон бўлса, кимдир жароҳат олган. Катта эҳтимол билан Синиша Михайлович таркибни ўзгартирмайди. "Наполи"нинг ишлари жойида, Осмихен Европа Лигасида иштирок этмади, бироқ стартдан майдонга тушишга тайёр. Гаттузо ҳаракатлари учун кенг зона бор, шу сабабли пайшанбадаги ўйиндан кейин "партенопейцлар"га қийин кечади дейиш нотўғри. Ўтган турда "Наполи" мағлуб бўлгани учун бу сафар "Болонья"дан ғалабани тортиб олиши ва бор кучи билан ўйнаши муҳим.

Сўнгги ўзаро баҳсда жамоалар дуранг натижа қайд этгандилар. Лекин ушбу учрашувда "Наполи" фаворитдир. Қолаверса, Гаттузо шогирдлари анча кучли ҳамда "Наполи" етакчилардан бири саналади.


"Женоа" - "Рома"

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов майдонга тушиши ҳали аниқмас, қолаверса, Роландо Маран бир қатор ўйинчилардан ҳам умид қилолмайди. Жамоа чоршанба куни "Торино"га қарши баҳсда мағлубиятга учраганди. Шу сабабли "грифонлар" бундан ҳали ўзига келганми ёки йўқ, аниқмас. "Рома" эса Европа Лигасида муҳим ғалабани қўлга киритди. Фонсека юқори темпни сақлаб қолиш учун ротация борасида пухта ўйлаб кўриши керак. Унинг бахтига, таркибда йўқотишлар кўп эмас.

Сўнгги ўзаро учрашувда "бўрилар" Генуядан 3:1 очко билан қайтишганди. Айнан шунинг учун ҳам "Рома" кучлироқ кўринмоқда. Аслида иккиси ҳам ўйинга тўлиқ тайёрмас. Шу сабабли баҳс жуда қизиқарли бўлмаслиги ҳам мумкин. Бундай вазиятда индивидуал маҳорат ва стандартлар бўйича ўйнаш кўникмалари ёрдам беради. Бу борада "Рома"нинг имкониятлари юқорироқ.


"Милан" - "Верона"

Мусаккьо ҳали ҳам шифохонада эканини ҳисобга олмасак, "Милан" сафида йўқотишлар йўқ. Пиоли шогирдлари Европа Лигасида ютказгани ҳеч кимни қувонтиргани йўқ, аммо "россонери" А Серияда етакчи эканини ҳисобга олсак, жамоа мағлубиятни унутиб, олдинга юришга тайёр турибди. "Верона"да эса бир нечта муаммолар бор, аммо уларнинг бахтига Калинич сафга қайтиши ва ҳозир ажойиб формада бўлган Барак билан асосий таркибда майдонга тушиш эҳтимоли бор.

Сўнгги ўзаро ўйинда дуранг қайд этилган — 1:1. Ҳеч бир гап сўзсиз, "Милан" фаворит саналади. "Россонери" ички чемпионат турнир жадвалида 1-поғонани эгаллаб турибди ҳамда А Сериядаги энг сифатли ўйинни намойиш этмоқда. Златан ҳақида эса ортиқча гапирмаса ҳам бўлади... Стефано Пиоли жуда кучли ўйинчиларни йиға олди, улар ёши катта бўлишига қарамай, барчани ҳайрон қолдиришда давом этишмоқда. "Верона"нинг ишлари ҳам ёмон эмас, бироқ Миландан очко олиб қайтиши анча қийин кечади.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика