RU

Последние новости

02:41А Серия. "Рома" Рим дербисида "Лацио"ни мағлуб этди, Шомуродов 74-дақиқада ўйинга қўшилди  9 00:37Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди  0 23:35Дембеленинг 90+2 дақиқада урган голи ПСЖга "Монако" устидан ғалабани таъминлаб, Франция Суперкубогини тақдим этди  0 23:26АПЛ. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  91 22:58"Насаф" Анталиядаги йиғинда кимлар билан ўйнайди?  0 22:24Тони Кроос: "Флориан Вирц "Реал" учун ажойиб харид бўлиши мумкин"  1 21:55Де Брюйне "Сити" билан шартномани узайтириш ҳақидаги саволга: "Менга барибир. Шунчаки ўзимнинг даражамга қайтишга уриняпман"  1 21:08"Ланс" бош директори: "Ҳусанов клубдан кетади"  16 20:59Лига 1. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Тулуза"га мағлуб бўлди  9 20:01Ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган легионер "Локомотив"га ўтди  0 19:35"Милан" Ольмо билан ярим йилга шартнома имзолаши мумкин. Битимда июлда "Барса"га қайтиш борасида банд бўлади  3 19:03"Локомотив" "Металлург" собиқ ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди  1 18:32Анчелотти қандай ҳолатда "Реал"дан кетади?  12 17:46Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери борасида янги маълумот эълон қилди  35 17:32"Ливерпуль" ва МЮ ўртасидаги ўйин кучли қорга қарамай ўтказилади  7

Танаффусдан олдин: А Серия 2-тур превьюси Новости

Танаффусдан олдин: А Серия 2-тур превьюси

Бугун А Сериянинг навбатдаги тур учрашувлари старт олади.

"Верона" - "Интер"

Велозунинг дисквалификация қилинганини ҳисобга олмаса, "Верона"нинг таркиб билан боғлиқ муоммлари йўқ. Унинг ўрнига ҳамма ишни Тамез бажаради. Лекин таркиб сўнгги учрашувдагидан катта фарқ қилмаса керак. "Интер"га келсак, Лаутаро-Жеко жуфтлигини кўришимиз мумкин. Бошқа жиҳатларда Индзаги синалган жангчиларга ишонч билдирса ажаб эмас. Айтганча, жамоанинг янги хариди Хоакин Корреа қайдномага киритилди ва иккинчи бўлимда майдонга тушса керак.

Охирги ўзаро ўйинда "Интер" 1-0 ҳисобида зафар қучган, ғалаба голини эса Дармиан урганди. Ҳозир ҳам учрашувдан аввал "нерадзурри" фаворит. Ҳа, жамоа сафарда ўйнайди, лекин "Верона" ўтган турда ҳам ёрқин ўйин кўрсата олмади ва жамоа "Интер"нинг ҳужумдаги юлдузларини тўхтатиши қийин бўлади. Бу беллашувда кўплаб голлар кўрсак ажаб эмас.


"Ювентус" - "Эмполи"

Ҳамма Криштиану ҳақидаги янгиликлар оғушида қолган бир пайтда, "Ювентус" ўтган турдаги муваффақиятсизлик юкидан қутилиши муҳим. Катта эҳтимол, таркибда ўзгаришларни кўрамиз. Рабьо ва Рэмси майдонга тушмайди, шунинг учун марказда Бентанкур билан универсал Данилога ишонч билдирилса керак. Олдинда тўртлик: Кьеза, Бернардески, Дибала ва Кулушевски. "Эмполи" таркибида ҳали тикланиб улгурмаган Лоренцо Тонеллини ҳисобламасак, йўқотишлар йўқ. Умуман олганда таркиб 1-тур билан солиштирганда у қадар кескин ўзгармаса керак.

Охирги марта "Ювентус" кичик 1-0 ҳисобида ғалаба қозонган. Табиийки, "кекса синьора" ушбу жуфтликнинг яққол фаворити. "Эмполи" "Лацио" билан қизиқ ўйин кўрсатиб берди, бироқ жамоа Аллегри "тўдасини", қўшимчасига Туринда тўхтатишига ишониш бироз қийин. Бунинг учун чинакамига мўжиза юз бериши зарур.


"Салернтина" - "Рома"

"Салернитана" 1-турда томошабоп ўйин намойиш қилиб берди. Катта эҳтимол билан, қизил карточка олган Стефан Страндбергдан ташқари, охирги баҳсда майдонга тушганларнинг барчасини "Рома"га қарши ўйинда ҳам кўрамиз. Моуриньо эса таркибни тубдан ўзгартириб юбориши мумкин. Заньоло қизил карточкаси сабаб, асосий таркибда Перес туширилса керак. У Мхитарян билан биргаликда майдонда инсайд ролини бажаради. Абрахам аввалроқ кичик жароҳат олганди. Шунинг учун, ката эҳтимол билан Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлайди. Нима бўлганда ҳам, "Фиорентина"га қарши баҳсдаги голли пасидан кейин ҳамюртимизга асосий таркибда имкон берилиши ҳақиқатга анча яқин.

Охирги марта бу жамоалар 1999 йил учрашишганди. Ҳа, айтганча, ўшанда "Салернитана" кучлироқ чиққанди — 2:1. Ҳозир эса, албатта, "бўрилар" фаворит ҳисобланади. Жозе Моуриньо учун тақвим жуда қулай: А Серия "таъмини" эслаб олиш учун барчаси бор, шундай экан ғалаба қозониш зарур.


"Женоа" - "Наполи"

"Интер"га қарши бўлган ўйиндан кейин Балардини ўзгаришлар қилса ажабмас. У мавсум стартидан қониқмагани аниқ. Бу сафар Горан Пандев ўйинни захира ўриндиғида бошлаб, тезкор Экубан асосий таркибга киритилса керак. "Наполи"нинг таркиб билан баъзи муаммолари мавжуд, Зельински ва Демме майдонга туша олмайди. Шунинг учун марказда Лоботки ва Эльмага имкон берилади. Ҳужум чизиғида эса Инсинье, Политано ва Лозано учлиги кутилмоқда. Спаллетти асосий урғуни тезликка қаратса керак.

Охирги ўзаро ўйинда, айнан шу стадионда "Женоа" 2-1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Лекин ҳозир букмекерлар "Наполи"ни яққол фаворит сифатида кўрмоқда. Чиндан ҳам "грифонлар" ўтган ўйинда умуман ўзларитга ўхшашмади, шундай экан Спаллетти жамоасида йўқотишларга қарамай, реванш олиш учун яхши имконият мавжуд.


"Аталанта" - "Болонья"

Фройлер сафга қайтмоқда ва бу Гасперини учун жуда яхши хабар. Де Рон йўқлигини инобатга олсак, унинг фойдаси тегиши аниқ. Малиновский бу сафар ўйинни ўриндиқда бошлайдиган кўринади, асосий таркибда эса Европа чемпиони Пессинани кўрамиз. У Иличич билан бирга Муриэлни ортидан ҳужумга қўшилади. "Болонья"да эса муаммолар кўпроқ ва вазият оғирроқ. Театро ва Сориано беллашувни қизил карточкалар сабаб ўтказиб юборишади. Дейкс ва Сантандер эса жароҳат олишди. Жамоа ишқибозлари бахтига Арнаутович ўйинга тайёр ва айнан у асосий юкни ўзига олиши талаб қилинади.

Ушбу жамоаларнинг сўнгги беллашувида "Аталанта" "Болонья" дарвозасига 5 та гол урганди. Ҳозир ҳам букмекерлар меҳмонларнинг имкониятларини бу ўйинда ҳам жуда паст баҳолашмоқда. "Аталанта" яхши футбол намойиш қилмоқда ва вазиятга мослашиши, йўқотишлар ўрнини бошқа футболчилар билан ёпиб кетиши мумкин, аммо "россоблу"да бундай танлаш имконияти йўқ. Шунинг учун "Аталанта"дан яна бир ишончли ғалаба кутишга асослар етарли.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика