RU

Последние новости

10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  0 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  0 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  3 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  2 07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  5 07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  10 02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  2 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  7 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  3 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  10 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  8 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  4

Талал Солиҳ Ал Шаҳри: “Ливанга қарши бошқача ўйин намойиш этамиз” Новости

Талал Солиҳ Ал Шаҳри: “Ливанга қарши бошқача ўйин намойиш этамиз”

Бугун “А” гуруҳида Саудия Арабистони Ливан терма жамоасига қарши 2–тур учрашувини ўтказади.

Биз Саудия Арабистони дарвозабони Талал Солиҳ Алшаҳри билан учрашиб ундан Ливанга қарши ўйин олдидан интервью олдик.

- Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйинда хатоларга йўл қўйдинглар. Ушбу хатолардан хулоса чиқардингларми?

- Ўзбекистон терма жамоасига қарши биринчи ўйинни ўтказдик. Ушбу терма жамоага ва майдонга кўникиш бироз қийин бўлди. Ушбу ўйиндан етарлича ҳулоса чиқардик, Ливанга қарши ўйин бошқача бўлади. Чунки биз уларни яхши биламиз улар эса бизни. Ўйлайманки Ливанга қарши ўйин Ўзбекистон терма жамоасига қарши кўрсатган ўйинимиздан анча фарқ қилади.

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ўзбекистон футзал терма жамоаси жуда кучли. Ушбу терма жамоа анчадан бери йирик мусобақаларда иштироr этиб келмоқда. Ҳалқаро майдондаги тажрибалари етарли. Ўйин амалиёти жуда катта. Ўзбекистон терма жамоаси ўз уйида ўйнаяпти. Улар ўз уйларида мухлислари кўз ўйгида ҳаракат қилишмоқда.

- Бугун Ливанга қарши ўйин ҳақида қандай фикр билдирасиз?

- Саудия Арабистони ҳам Ливан ҳам бир жойдан келган. Бугунги ўйин жуда қизиқарли бўлади деб ўйлайман. Рақибимиз футзалчилари жуда кучли. Бизда эса тактика ва тезлик бўйича маҳоратли футзалчиларимиз бор. Бу ўйинда ғалаба қозонишимизга ишонаман.

- Бугун кейинги босқичка чиқишинглар ёки гуруҳда қолиб кетишинглар ойдинлашади. Ушбу ўйинга руҳан тайёрмисизлар?

- Ўзбекистонга қарши бўлиб ўтган ўйиндан олдин футзалчиларимиз ҳам руҳан ҳам жисмонан тайёр эди. Лекин ўйин давомида йўл қўйилган хатолар туфайли мағлубиятга учрадик. Нафақат Ливан терма жамоасига қарши ўйинга, балки барча олдиндаги ўйинларга Саудия Арабистони ҳамма томонлама тайёр. Бугунги ўйинда ўзингиз гувоҳи бўласиз.

- Юртимиз сизга ёдими?
- Ўзбекистонга ташриф буюрганимдан хурсандман. Пойтахтингиз Тошкент шаҳри менга жуда ёқди. Ўзбек ҳалқи жуда ҳам хуш муомала экан.   
 

Жаҳонир Сотволдиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика