RU

Последние новости

21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  1 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  61 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   27 21:11Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" – "Галатасарай". Шомуродов асосийда, Файзуллаев қайдномада йўқ  10 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  0 21:00АПЛ. "Манчестер Сити" Холанднинг дубли эвазига "Эвертон"ни мағлубиятга учратди  4 20:45"Челси" жуда кўп қизил карточка олмоқда  3 20:43Бундеслига. ​"Бавария" – "Боруссия Д". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 20:39АПЛ. "Фулхэм" – "Арсенал". Таркиблар маълум!  2 20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  1 19:59БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  2 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  44 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  2

Тактика ёки омад? "Андижон" сардори Қаршидаги ғалабага изоҳ берди Новости

Тактика ёки омад? "Андижон" сардори Қаршидаги ғалабага изоҳ берди

"Андижон" жамоаси Суперлиганинг илк турида Қаршида "Насаф" майдонидан ғалаба билан қайтди.

Мазкур ўйиндан сўнг жамоа ҳимоячиси Илдар Маматказин фикрларини билдириб ўтди. "Бургутлар" сардори қўлга киритилган уч очкони қуйидагича изоҳлади. 

- "Насаф" майдонида "Андижон"нинг омади келдими ёки ўйинга танланган режа иш бердими?

- Аввало Андижон халқини ғалаба билан табриклайман. Ҳа, кўпчилик имкониятларимизни паст баҳолаганди. Лекин тўғри танланган тактика иш берди. Мураббийимизнинг кўрсатмаларини бажардик. Қолаверса, омад ҳам биз томонда бўлди. Энг асосийси узоқ йўл босиб келган мухлислар далдаси катта ёрдам берди, деб ўйлайман. Уларга раҳмат айтмоқчиман. 

- Ҳаммага  "бош оғриқ" бўлиши айтилаётган "Андижон" исботлашни бошладими? Балки ҳали эйфорияга берилишга эртами?

- Тўғри. Эйфорияга берилиш керак эмас. Тўхтаб қолмасдан ўйиндан ўйинга кучайиб боришимиз лозим. Бизда асосийси жамоа бор. Муҳим қуролимиз биз бир оиламиз. Яна айтиб ўтишим керак, "Андижон" кучли  мураббийга эга. 

- Ўз вақтида "Насаф"да ўйнагансиз. Жамоа ўзгарганми?

-  "Насаф" Ўзбекистондаги энг кучли жамоалардан бири. "Насаф" анча ўзгарган. Йилдан-йилга ўсишга эришган. Мен ўйнаган вақтимда Акмал Мозговой, Ойбек Бозоров, Шерзод Насруллаев ўринбосарлар таркибида тўп тепарди. Бугун улар етакчи футболчилар. Менга 4-рақамдаги ҳимоячиси ёқди. Ҳусниддин Алиқулов. У келажакда Европада ўйнаши керак.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика