RU

Последние новости

11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  0 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  1 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  2 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  8 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  15 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  8 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2

Такрор ва такрор кўришга арзийдиган ўйинлар Новости

Такрор ва такрор кўришга арзийдиган ўйинлар

Қуйида мана шундай баҳсларнинг бештасига тўхталамиз. Хўш, сиз учун ушбу учрашувлар орасида энг эсда қолгани қайси?

Мақола тагида ўз фикр-мулоҳазаларингизни қолдиришингиз мумкин. Демак, бошладик. 


"Бавария" - "Ювентус" 4:2 (ЕЧЛ 2015/16) 

- Ўйиннинг 60 дақиқаси кўпроқ "Юве" ҳукмронлигида ўтган. Мюнхенликлар ҳимояси жуда ишончсиз ҳаракат қилган, Погба ҳатто бўш дарвозага тўп киритишга муваффақ бўлганди. 

- Натижада Пеп Гвардиола захирадан янги кучларни туширади: Кинглис Коман, Хуан Бернат ва Тиаго. Айнан шу уч футболчининг тушиши ўйин темпини ўзгартириб юборади. Натижада "Бавария" 4:2 ҳисобида зафар қучганди.

 

Германия – Италия 0:2 (ЖЧ-2006 1/2 финал) 

- Кўпчилик бу ўйинни ҳимоя ҳужум устидан зафар қучган кун деб ҳисоблайди. Германияда жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурари Клозе ўйнарди. Рақиб сафида эса Каннаваро, Матерацци, Замбротта сингари моҳир ҳимоячилар тўп тепган. 

- Ўйлаймизки, бу баҳс кўпчиликнинг ёдида қолган. Фабио Гроссо қандай гол урганини бир эслаб кўринг-а, Андрей Пирлонинг тўп узатиши-чи... Ўшанда Марчелло Липпи бошқа футболчи тополмай мажбуран "Палермо" ҳимоячисини мундиалга олиб кетганди. Кейин эса айнан Гроссо турнирнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди. 

- Италияликларнинг иккинчи голида Дель Пьеронинг қандай кириб боргани бу шунчаки фантастика. У урган голни қайта қайта томоша қилиб зерикмайсиз. Эсингизда бўлса, ўша вазиятда қарши ҳужумни Каннаваро жуда чиройли тарзда бошлаб берганди.

 

"Манчестер Юнайтед" – "Реал" 4:3 (ЕЧЛ 2002/03) 

- Роналдонинг энг яхши спорт формаси ҳақида гап борганда кўпроқ унинг "Барса" ва "Интер"даги ўйинларини айтишади. Лекин у "Реал"га ўтганидан кейин ҳам жамоа юлдузларидан бири бўлганди. Уни ортиқча вазнликда кўп танқид қилишди. Лекин МЮ билан кечган баҳсда бразилиялик "сўйлоқ" Бартез дарвозасига киритган учта голи билан танқидчиларнинг овозини ўчирганди.

- Бу ўйин шубҳасиз футбол тарихидаги энг классик беллашувлар қаторига киради. Учрашув якунига етгач, бутун "Олд Траффорд" Роналдони қарсаклар остида кузатиб қўйганди. Бундан ташқари захирадан тушган Дэвид Бекхэмнинг қандай каромат кўрсатгани ёдингиздами? Ўшанда Бекхэм ва Сэр Алекс ўртасидаги муносабатлар яхши эмасди, шотландиялик мураббий уни мажбур майдонга туширганди. 

- 63-дақиқада тушган Бекхэм иккита гол уришдан ташқари Сульшерга ажойиб тарзда тўпни теказиб беради, ўйиндан кейин эса елкасида Гути ва Зиданнинг футболкаси билан кийим алмаштириш хонасига йўл олади.

 

"Реал" – "Барселона" 2:6 (Ла Лига 2008/09) 

- 2009 йилнинг 2 май оқшомида бўлиб мазкур тўқнашувни унутиб бўларканми. Топ ўйинлар қандай бўлади? Албатта, мураббийларнинг кутилмаган қарорлари орқали. Ўйиндан икки кун олдин Гвардиола Мессини ёнига чақириб, Эл класикода унга янги роль топиб қўйганини айтади. Бу Мессини ҳужум марказига қўйиш бўлган. 

- Шундай қилиб Месси қанотдаги жойини бўшатиб марказга ўтади. Унинг ёнида Хави ўйнайдиган бўлади. Бу билан Гвардиола жуда кучли юришни амалга оширганди. Табиийки "Реал" ўзининг ашаддий рақибидан бундай юришни кутмаган. Кейинчалик Хаби Алонсо айтганидек, "Реал" футболчилари Мессининг марказдаги ўйинига тайёр бўлишмаган. 

- Мадридда кечган баҳсда Месси иккита гол уриб икки бор тўп узатишни амалга оширганди. Хави эса шубҳасиз майдон марказини тўлиқ эгаллаган.

 

Россия – Голландия 3:1 (Евро-2008 1/4 финал) 

Машҳур мураббийларнинг бошқа жамоа рулида ўз Ватани жамоасига қарши ўйинлар доим диққат-марказда туради. Гус Хиддинк билан ҳам Евро-2008да шу воқеа рўй берган. Голландия гуруҳда Францияни 4:1, Италияни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. Руслар билан баҳсда ҳам Голландиянинг имконияти анча баланд эди. 

- Лекин шундай бўлдики, Россия терма жамоаси шу куни тарихдаги энг чиройли ўйинини ўтказди. Россиялик футболчилар ҳам ўйин, ҳам статистика томонлама рақибдан устун келишди. Зарбалар 11:8 кўриниш олди. Бунақасини ҳеч ким кутмаганди. 

- Дмитрий Торбинский учун жуда яхши кечган беллашувда Андрей Аршавин ҳам майдонни голсиз тарк этмаган, у Ван дер Сарнинг оёқлари орасидан тўпни дарвозага тўрига жойлаб қўйганди.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика