RU

Последние новости

14:56Васкеснинг "Реал"даги келажаги маълум  2 14:27"Бавария" Германия терма жамоаси футболчиси билан янги шартнома имзолади  0 14:05"Нефтчи" ва "Сурхон" ўртасидаги қизиқарли баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:34"Ростов" 250 минг доллар эвазига Тожикистон терма жамоаси дарвозабони билан шартнома имзолади  6 13:07"Ўйин олди машғулотини ўтказдим, стадионга келдим ва кийим алмаштириш хонасида либосим йўқлигини билдим" - "Сурхон" футболчиси  12 12:29Грилиш "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин эди, аммо унга иккита нарса ҳалал берган  3 11:55Бразилия терма жамоаси футболчиси Роналдиньонинг гапларига жавоб қайтарди  11 11:28Артем Довбик фаолиятини АПЛнинг Топ жамоасида давом эттириши мумкин  1 11:00Спаллетти кечаги камбекдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 10:31Ямаль Европа чемпионатида 40 йиллик рекордни янгилади  10 10:02Февзи Давлетов: «Оғир учрашув бўлди»  4 09:34Тўртта қизил ва иккита пенальти белгилаган «Қизилқум» — «Андижон» учрашуви ҳакамлиги Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан алоҳида кўриб чиқилади  43 09:07Евро-2024. Кечаги учрашувларнинг энг яхши ўйинчилари кимлар бўлди?  2 08:40Виталий Левченко кечаги дуранг ҳақида: "Агар мени ўрнимга мураббийлик курсисига ўтирсангиз, қарор қабул қилишингиз мумкин"  12 07:45Суперлига. Бугун Тошкентда дахшатли ўйин бор  50

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди Новости

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда ҳар икки спорт турининг давомий ривожланишини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида бир қанча муҳим қарорлар қабул қилинди.

Унда ЎФА қошидаги футзални ривожлантириш қўмитаси раҳбари Жаҳонгир Усмонов ҳам иштирок этди.

Футзал бўйича Осиё кубоги финал учрашуви арафасида ташкил этилган тадбирда қўмита раиси Меҳди Таж финал иштирокчиларини табриклади. Таиланд футбол ассоциациясига ажойиб мезбонлик ва ташкилотчилик учун миннатдорлик билдирди.

Қўмита 2025 йилда старт оладиган футзал бўйича аёллар ўртасидаги биринчи ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган ОФК аёллар футзали бўйича Осиё кубоги турнирининг формати, мусобақа саналари ва регламентини тасдиқлади.

2025 йилнинг 7-18-май кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё кубоги финал босқичида қитъанинг энг кучли 12 терма жамоаси ҳар бири тўртта жамоадан иборат учта гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Гуруҳда дастлабки икки ўрин эгалари ва иккита энг яхши учинчи ўринни эгаллаганлар чорак финалга йўл олади.

Осиё кубогида совриндор бўлган 3 терма жамоа эса футзал бўйича аёллар ўртасидаги илк Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Қўмита шунингдек ОФК маъмуриятига саралаш ўйинлари формати ва мусобақа саналарини аниқлаб бериш вазифасини топширди. Улар қабул қилинган аризалар сонидан келиб чиққан ҳолда ҳал қилинади ва 2025-йилнинг январ ойида ўтказилиши режалаштирилган. Йиғилишида Осиё футзалининг ривожланишига таъсир кўрсатаётган масалалар ҳам кун тартибига қўйилди.

Қўмита аъзолари 2024 йилнинг 15-24-ноябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган соҳил футболи бўйича Осиё кубогининг саралаш ўйинлари формати ва мусобақа саналари тўғрисида фикр алмашишди.

Бундан ташқари, ҳакамлар, техник ва ривожланишнинг асосий йўналишлари бўйича амалга оширилган кенг қамровли ташаббуслар ҳамда дастурлар, жумладан, ОФК футзал ва соҳил футболи бўйича мураббийлик курслари, аъзо ассоциацияларни ривожлантириш бўйича онлайн учрашувлар масалалари ҳам муҳокама қилинди.




Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика