Ўзбекистон футзал МТЖ КОНКАКАФнинг 3-рақамли термасига қарши ўйнайди
21 июн 2024 14:02
Новости
Ўзбекистон футзал МТЖ КОНКАКАФнинг 3-рақамли термасига қарши ўйнайди
Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Юртимизда ўтадиган мундиалга қизғин тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг яна бир иштирокчиси — Гватемалага қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этади. Ўйинлар 11, 12 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.
Ўзбекистон янгиланган дунё рейтингида 23-ўринни эгаллаб турган бўлса, Гватемала терма жамоаси рейтингда 33-поғонани банд этган.
Маълумот ўрнида, Гватемала КОНКАКАФда Коста-Рика ва Панамадан кейинги энг кучли учинчи жамоа саналади.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича мундиаль 14 сентябрдан 6 октябрга қадар давом этади.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии