RU

Последние новости

19:05Кеча Жароҳат олган Умар Эшмуродовнинг ҳолати қандай?  1 18:44Кроос фаолиятини якунлагач, нималар билан банд бўлмоқчи?  0 18:40Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 — Мали U-23 0:0 (матнли трансляция)  8 18:05Чиндан ҳам ҳеч ким ЖЧ саралашида ротацияга мурожаат қилмайдими?  7 17:50Ўзбекистон U-23 — Мали U-23: Асосий таркибимиз маълум  11 17:35Гави кутилганидан тезроқ сафга қайтадиган кўринади  1 17:16Ротацияни ёқтирмайдиган Катанец дарвозабонлар билан Шомуродов воқеаси такрорланмаслиги учун тайёрланмаяпти  7 16:42"Ланс", МТЖ, укаси, қора узук ва Олимпиада ҳақида — Абдуқодир Ҳусанов билан интервью   4 16:22Беллингем кейинги мавсум стартини ўтказиб юбориши мумкин  1 15:32Туркманистон 32 йилдан сўнг Тошкентда гол урди, Алиқуловда дебют ва бошқа фактлар   8 15:02"Интер" Мартинес билан келишиб олди  0 14:434 та гол, 27 минг мухлис ва чиройли ғалаба. Ўзбекистон – Туркманистон учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:51Ле Норман "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 12:24Ўртоқлик учрашуви. "Нефтчи" "Андижон" устидан иродали ғалабага эришди  2 12:02"Рома" Де Росси билан шартномани узайтиради  0

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди Новости

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда ҳар икки спорт турининг давомий ривожланишини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида бир қанча муҳим қарорлар қабул қилинди.

Унда ЎФА қошидаги футзални ривожлантириш қўмитаси раҳбари Жаҳонгир Усмонов ҳам иштирок этди.

Футзал бўйича Осиё кубоги финал учрашуви арафасида ташкил этилган тадбирда қўмита раиси Меҳди Таж финал иштирокчиларини табриклади. Таиланд футбол ассоциациясига ажойиб мезбонлик ва ташкилотчилик учун миннатдорлик билдирди.

Қўмита 2025 йилда старт оладиган футзал бўйича аёллар ўртасидаги биринчи ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган ОФК аёллар футзали бўйича Осиё кубоги турнирининг формати, мусобақа саналари ва регламентини тасдиқлади.

2025 йилнинг 7-18-май кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё кубоги финал босқичида қитъанинг энг кучли 12 терма жамоаси ҳар бири тўртта жамоадан иборат учта гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Гуруҳда дастлабки икки ўрин эгалари ва иккита энг яхши учинчи ўринни эгаллаганлар чорак финалга йўл олади.

Осиё кубогида совриндор бўлган 3 терма жамоа эса футзал бўйича аёллар ўртасидаги илк Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Қўмита шунингдек ОФК маъмуриятига саралаш ўйинлари формати ва мусобақа саналарини аниқлаб бериш вазифасини топширди. Улар қабул қилинган аризалар сонидан келиб чиққан ҳолда ҳал қилинади ва 2025-йилнинг январ ойида ўтказилиши режалаштирилган. Йиғилишида Осиё футзалининг ривожланишига таъсир кўрсатаётган масалалар ҳам кун тартибига қўйилди.

Қўмита аъзолари 2024 йилнинг 15-24-ноябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган соҳил футболи бўйича Осиё кубогининг саралаш ўйинлари формати ва мусобақа саналари тўғрисида фикр алмашишди.

Бундан ташқари, ҳакамлар, техник ва ривожланишнинг асосий йўналишлари бўйича амалга оширилган кенг қамровли ташаббуслар ҳамда дастурлар, жумладан, ОФК футзал ва соҳил футболи бўйича мураббийлик курслари, аъзо ассоциацияларни ривожлантириш бўйича онлайн учрашувлар масалалари ҳам муҳокама қилинди.




Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика