RU

Последние новости

12:25"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди  2 12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  1 12:00Улуғбек Асанбаев — "Зомин" вице-президенти  4 11:49Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс"  0 11:24"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди  1 11:03Туркия кубоги финал. "Бешиктош" - "Трабзонспор" 3:2   0 10:49Ўзбекистонда футзал мавсуми якунланди. Тақдирлаш маросимини тўлиқ томоша қилинг   0 10:40"Андижон" сафар ўйинларидаги ёқимли анънасини давом эттирадими?  7 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади. Рақиблар маълум  3 09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  8 09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   8 08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  2 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  7 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  10

Тадқиқотчи Месси, учувчи Кейн ва денгизчи Роналду Новости

Тадқиқотчи Месси, учувчи Кейн ва денгизчи Роналду

Кўплаб мухлислар "Роналду ёки Месси Марадона ва Пеле даврида қандай тўп тепган бўларди?" деган саволлар билан юлдузларни таққослашга уриниб кўришади.

Рассоим Дэн Лэйдон замонавий футболчиларни аввалги асрларга кўчирди, аммо футболчи эмас, оддий кишилар сифатида.

Дэн яратган ишларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.


Месси Аргентина саргузаштлар федерациясининг тадқиқотчиси.


Энди Кэррол бу даврда ҳам ўз ролида. 70 йиллар охирида "Мидлсбро" сафида тўп тепган бақувват футболчи.


Эммануэль Адебайор энг қиммат кийимларда юрадиган ва кун бўйи бекорчилик қиладиган Париж зодагони.


Харри Кейн ҳазрати олияларининг ишонган учувчиси. У 1940 йилда немис ҳарбийларининг катта муаммосига айланган.


Криштиану Роналду, Магелланнинг муваффақиятларини орзу қилиб яшайдиган Мадейра денгизчиси.


Ситви Жи - "қизиллар"нинг энг обрўли мухлисларидан бири. Биринчи жаҳон урушидан аввал "Ливерпуль" ишқибозларига бошчилик қилган. 1918 йилдан сўнг ёшларга йўл бериб, ўзи четга чиққан.


Луис Суарес ўзининг портловчи феъли билан 70 йиллардаги мусиқа гуруҳининг етакчисига айланган бўларди.


Оёқлари билан зарба беришни хуш кўрадиган Ибра хитойлик режиссёрларни қизиқтириб қўйган ва тез орада Жеки Чан ёки Брюс Ли билан фильмда бирга суратга тушган бўларди.


Тотти. Бу ерда ҳаммаси оддий. Ческо Рим империясининг императори. У 476 йилдаги қулашни олдини олиб қолган.


Диего Коста - 80 йиллардаги юлдузлар кечасининг қироли. Унинг ҳар кунлик ҳаёти шовқинли мусиқа, наркотиклар, алкогол ва аёллардан иборат. Костанинг Санта Понседа яхта ишлаб чиқарувчи бизнеси бор.


"Уолл-стритдан чиққан бўри" ҳикоясини биласизми? Ўша асардаги Ди Каприо Серхио Рамос билан солиштирганда ҳеч ким. Серхио 80 йилларнинг энг яхши брокерларидан, унинг ҳар қандай иши муваффақиятли якунланади.


Неймар, Париж, 1772 йил. Бразилиялик шўнғувучи тадқиқотчи сифатида машҳурликка эришган. Деярли ҳар куни шўнғийди.


Жон Терри, Лондон, 1965 йил. Сут заводида ишлайди. Собиқ раҳбарлардан бири Терри ҳақида шундай деган: "Жон энг содиқ, ишончли, ўз олдига мақсад қўйган ишчи. У ҳар куни ишга чиққан ва ҳар доим биринчи бўлган".


Месут Ўзил немис сиёсатчисига айланди ва ўзининг меҳнаткашлиги эвазига канцлер лавозимига эришди. У 1913-1946 йилларда иқтисодиёти гуллаган мамлакатни бошқарди.


1849 йил. "Қора бозорда" рақобатчиларини йўқотишдан чарчамаётган Артуро Видаль тиззасигача қонга ботди. ФБР уни 15та штатда изламоқда, Артурито эса Мексикадаги барларнинг бирида пулларини виски ва қизларга совурмоқда.


Голливуд ҳиёбони, 1922 йил. Садио Мане хусусий детектив сифатида кўп воқеаларни кўрган.


1975 йилда ёдга олиш мумкин бўлган битта боксчи бор эди - Лука Модрич. Экспертларнинг фикрича, унинг устун томони агрессия бўлган. Модрич барча вазн тоифаларида жанг қилган ва ҳар доим ғалабага эришган!


Голливуд, 1977 йил. Ўша даврда бирор режиссёр жангари фильм суратга олишни истаб қолса, доимо бош ролга Муҳаммад Салоҳни таклиф қилган. Мисрликнинг тезлиги, техникаси ва реакцияси уни кинонинг асосий юлдузига айлантирган эди.


1890 йил, Бродвей, Нью-Йорк. Реклама қоғозидаги ёзув: "Ҳақиқий сеҳрни кўришга тайёр туринг! Буюмлар бир жойдан иккинчи жойга қандай ўтиб қолаётганини пайқай оласизми? Ҳайратланишга тайёрланинг! Дунёнинг энг буюк кўзбўямачиси. Ягона ва такрорланмас, Рикельме!

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика