RU

Последние новости

19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  5 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  5 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2

Тачмурад Агамуродов: “Насаф” - ОЧЛда қатнашган жамоалар орасида энг мазунли ўйин - кўрсатган жамоа Новости

Тачмурад Агамуродов: “Насаф” - ОЧЛда қатнашган жамоалар орасида энг мазунли ўйин - кўрсатган жамоа

“Насаф” – “Динамо” (2:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози баҳс ҳақида қуйидагича фикр билдирди.
-Бугун бизга қийини бўлишини билардик, -дея сўз бошлади Тачмурад Шамакович.  -“Насаф” Осиё Чемпионлари лигаси иштирокчиси, ўйин ташкил этиш бўйича юқори савияга эга жамоа ҳисобланади. Шуни алоҳида қайд этишим лозим: биз ОЧЛда иштирок этган ўзбек клублари орасидан “Насаф” жамоасини ўйинни ташкил этиши менга кўпроқ ёққанди.

Афсуски, илк ҳужумданоқ мудофаа чизиғи вакилларининг ўзаро тушунмовчилигидан кейин гол ўтказиб юборишга мажбур бўлдик. Бундан жамоага қарши ўйинни гол ўтказиб бошлаш жуда оғир. Шунга қарамай йигитлар охиригача ҳаракат қилишди. Иккинчи бўлимда футболчимизнинг майдондан четлатиши ҳам мағлубиятимизга муҳим роль ўйнади. Албатта, бу ҳолат юз бермаганда ҳам биз яна гол ўтказишимиз ва балки тўп киритишимиз мумкин эди. Аммо факт бу фактлигича қолади.

Таркибимизда ҳужумчи билан боғлиқ муаммолар туфайли бугунги ўйинда Азиз Ибрагимовни ҳужум чизиғида ўйнатишга мажбур бўлдим. Умуман бизнинг захирамизда бир бирини ўрнини тўлдирадиган футболчи йўқ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика