RU

Последние новости

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  25 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  9 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Суюнов: "Ўзбекистон Сингапур ва Яман каби жамоаларни қийинчиликсиз ютиши керак" Новости

Суюнов: "Ўзбекистон Сингапур ва Яман каби жамоаларни қийинчиликсиз ютиши керак"

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Элдор Суюнов Сингапурга қарши баҳсдан (3:1) сўнг ўйин ҳақида фикр билдирди.

- Дастлаб Сингапурга қарши ўйин ҳақида фикр билдирсангиз.

- Ўзбекистон терма жамоаси Сингапур ва Яман каби жамоаларни қийинчиликсиз ютиши керак. Лекин бугун бироз қийин бўлди, чунки Сингапур яхши ўйин намойиш этди. Бундан ташқари бу ерда намлик даражаси жуда юқори экан.

- Сингапур "Миллий стадиони"даги атмосфера ҳақида нима дея оласиз?

- Рақибимизнинг стадиони чиройли экан. Мухлислари ҳам ўзига хос. Сингапурлик ишқибозлар худди европаликлар каби қўшиқлар билан ўз терма жамоасини қўллаб турди. Лекин барибир бизнинг мухлисларга етмайди.

- Ўзбекистон терма жамоаси гол ўтказиб юборган вазиятда нима бўлди?

- Биринчи бўлимнинг сўнгги сониялари ўтаётганди. Ҳаммамиз биринчи бўлим тугади деб ўйлаб, бироз эҳтиёткорликни йўқотдик. Шуни натижасида гол қўйиб юбордик. Аввалига тўпга чиқмоқчи эдим, бироқ тўпга ета олишим аниқ бўлмагани туфайли дарвозада қолдим. Дарвозанинг нариги бурчаги томон ҳаракат қила бошладим, чунки рақиб қайси бурчакка зарба беришини билмайсиз. Гол урган футболчи ҳаракатим йўналишига қарши зарба берди, бор кучим билан сакрадим, бироқ тўпга бироз қўлим етмай қолди.

Рейтинг: +54   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика