RU

Последние новости

00:45МЮ Англия кубоги финалида "Манчестер Сити"ни мағлуб қилса, тен Хаг жамоада қоладими?  0 00:25Флик "Барселона" билан 2026 йилга қадар шартнома имзолайди. Тез орада бу расман эълон қилинади  5 00:00"Истиқлол" "Нассажи"ни енга олмади ва чемпионат якунланишига икки тур қолганда пешқадамликни бой берди. Машарипов тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:51Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда"  6 23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  13 23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  3 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  0 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  8 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  4 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  29 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  8 21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  8 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  43 21:10Сафонов кетиши керак, лекин ПСЖга эмас...  2 21:00Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги ўриндаги "Металлург" билан дуранг ўйнади  137

"Сурхон" клубида юзага келган вазият бўйича ЎФА баёнот берди Новости

"Сурхон" клубида юзага келган вазият бўйича ЎФА баёнот берди

“Сурхон” футбол клуби вакиллари ва унинг собиқ футболчилари ўртасида вужудга келган вазият бўйича ЎФА ўз баёнотини тақдим қилди.

"Ижтимоий тармоқларда “Сурхон” футбол клубининг маъмурий бошқарув офисига футбол клубининг собиқ футболчилари Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаев ташриф буюргани, клуб офисида клубнинг айрим ходимлари ва мазкур футболчилар ўртасида вужудга келган низоли вазият билан боғлиқ маълумотлар тарқалди.

Ушбу вазият бўйича бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ва масъул мутахассислари иштирокида махсус йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу каби салбий ҳолатларни кескин қоралайди. Мазкур шахсларнинг масъулиятсизлиги ва этика нормаларига риоя қилмаслиги ўзбек футболи имиджига путур етказмоқда. 

Айни вақтда ушбу ҳолат тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси ҳам тайинланган.   

Мазкур ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқлик киритилгунига қадар ЎФА томонидан “Сурхон” футбол клуби бош директори Азамат Абдурахмонов, спорт директори Абдумажид Тоиров, футболчилар Асрор Ғофуров, Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Ходжаев футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон футбол ассоциацияси барча футбол клублари раҳбариятига ўз жамоаларида қатъий интизомни сақлашни ва ҳар қандай вазиятда ҳам этика нормаларига риоя қилишни тавсия этади", -дейилади ташкилот баёнотида.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика