Расмий хабар: "Сурхон" янги бош мураббий номини эълон қилди
06 янв 2021 20:39
Новости
Расмий хабар: "Сурхон" янги бош мураббий номини эълон қилди
"Сурхон" клуби янги мавсум учун мураббий штабини тасдиқлади. Унга кўра янги мавсумга жамоани Рифат Акрамхўжаев бош мураббий сифатида бошқариб боради.
Рифат Акрамхўжаевга ёшлар билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга ва "Пахтакор"даги фаолияти орқали муҳлисларга яхши таниш бўлган Рустам Арипов ёрдам беради.
Шунингдек, Акрамхўжаевга мураббийлар штабида Раҳматулло Бердимуродов, Икромжон Ибрагимов, Шуҳрат Раҳмонқулов ва дарвозабонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаев яқиндан ёрдам беради.
Баҳромжон Ҳайдаров эса клубда катта мураббий сифатида фаолият юритади.
Режага кўра, жамоа эртага яъни 7-январь кунидан Тошкентда навбатдаги мавсумга тайёргарликни бошлайди.

Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии