RU

Последние новости

10:26Бугун “Насаф” Осиё чемпионлар лигаси чорак финал босқичидаги рақибини билиб олади  0 09:59"Динамо"ни яна бир футболчиси жамоа билан хайрлашди  0 09:32Ўтган мавсум "Навбаҳор"да ўтказган икки нафар футболчи ОКМК йиғинига қўшилди  2 09:06«Реал» Арбелоани дебют ўйиндан кейин ишдан бўшатиш ҳақида ўйламоқда — The Touchline  15 08:39"Насаф" Анталияга йўл олди. Таркибда кимлар бор?  9 08:10"Динамо" "Андижон"нинг асосий футболчиларидан бирини сотиб олди  6 07:38Сегунда жамоасига мағлуб бўлган Арбелоа нималар деди?  8 07:00Африка Миллатлар кубоги. Иккинчи финалчи маълум  4 03:25А Серия. "Интер" "Лечче"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:10Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Кёльн"ни мағлубиятга учратди  2 03:00"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!  130 03:00Англия лига кубоги ярим финалининг илк учрашувида "Арсенал" "Челси"ни мағлубиятга учратди. Гарначонинг дубли етарли бўлмади  20 01:15Кроос "Барселона" ҳақида: "Улар ҳеч қандай халқаро соврин юта олишмайди"  37 00:50ESPN талқини бўйича АПЛ тарихидаги энг яхши трансферлар рўйхати тузилди. Анри биринчи ўринда, Роналду эса...  6 00:25Диалло ва Мбемо Африка Кубогидан қайтиб, МЮ машғулотларида иштирок этишди  1

"Сурхон" устози: "Замонавий футболда рақибни таҳлил қилмасдан майдонга чиқиб бўлмайди" Новости

"Сурхон" устози: "Замонавий футболда рақибни таҳлил қилмасдан майдонга чиқиб бўлмайди"

"Сурхон" устози Сергей Арсланов "Андижон"га қарши кечган баҳс (1:0) ҳақида фикр билдирди.

Бугунги баҳсда аввалги ўйинга нисбатан яхшироқ ҳаракат қила олдик. Биринчи ўйиндаги ҳаяжонни енгиб ўта олдик ва ғалабага эришдик - дея гап бошлади Сергей Арсланов.

- "Андижон"нинг ўйинини ўрганиб, уларнинг кучсиз нуқталарини ўргандингизми?

- Замонавий футболда рақибни таҳлил қилмасдан майдонга чиқиб бўлмайди. Мураббийлар штаби, бутун жамоа катта кўламдаги меҳнатни амалга оширди ва бу ғалабага сабаб бўлди.

- Кейинги баҳсдан нималарни кутяпсиз?

- Одамлар бизни "қора тулпор"дек кўришган ва бир томондан бу биз учун яхши. Шунга яраша ўзига хос сюрпризлар амалга ошира оламиз. Кейинги баҳс олдидан руҳий ҳолатимиз жуда яхши ва бу муҳим жиҳат. Шундай экан навбатдаги учрашувда янада қизиқроқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- "Сурхон" ҳужум чизиғида муаммолар юз берди, бу ҳақида нималар дея оласиз?

- Бизда муаммолар бор демаган бўлардим. Таркиб яхши йиғилган, шунчаки уларга тажриба керак. Тўғри, ҳужумни якунлашда баъзи хатолар бўлиб турибди. Футболчиларга раҳмат айтмоқчиман, улар катта муваффақиятга эришишди. Рақиб ҳам кучли ўйин намойиш этди, бир киши кам бўлиб қолганига қарамасдан муносиб ўйин тақдим қилди.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика