RU

Последние новости

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

"Сурхон" матбуот хизмати Мўминжонов борасида изоҳ берди Новости

"Сурхон" матбуот хизмати Мўминжонов борасида изоҳ берди

Бундан бир неча дақиқа олдин "championat.asia" ва "Erudit sport"нинг телеграмдаги каналида «Дисквалификация қилинган Илҳом Мўминжонов норасмий тарзда "Сурхон"ни бошқармоқда», номли сарлавҳани эълон қилди.

«Сурхон» футбол клуби матбуот хизмати ушбу маълумотни рад этиб қуйидагиларни маълум қилди.

Ўзбекистонда истиқомат қилаётган ҳар бир инсон эркин фикрлашга, сўз эркинлигига, эркин яшаш ва ҳаёт кечириш ҳуқуқига эга!

Мўминжонов футболдан маълум муддатга четлатилган. Лекин, бу дегани - Мўминжонов футбол кўриш ҳуқуқига эга эмас дегани эмас. Термизга келиб томошабин сифатида футбол кўриб кетган бўлса - бу унинг иши. Тўғрида, бир умр умрини футболга бағишлаган, шогирдлар чиқарган мутахассисга футболдан четда юриш қийинчилик туғдираётган бўлиши мумкиндир. Бу унинг хатоси!

Шунингдек, "Сурхон" футбол клубининг матбуот хизмати ЎФА ва ПФЛ томонидан чиқарилаётган қарорларни ҳурмат қилишини такидлаб, "Сурхон"га оид интернетда чиқаётган хабарларга ишонмасликка чақирган.

Агар "Сурхон" матбуот хизмати хабарини асослик деб биладиган бўлсак, бундай паллада "Сурхон" - "Динамо" учрашуви якунига етганидан кейин техник зонада футболдан четлатилган мураббийни эркин ҳаракат қилишини олдини олмагани учун ПФЛ ўз комиссарига нисбатан чора кўриши лозим бўлади. Сабаби мутахассис айнан икки жамоа ечиниш хоналари ўртасида эркин ҳаракатланаётганини кўришимиз мумкин. Бундай зоналарда махсус карточкага эга бўлган кишиларгина ўз фаолиятларини олиб боришлари мумкин бўлади. 

Рейтинг: -54   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика