“Сурхон” клубининг икки футболчиси изоляцияга олинди
17 июл 2020 19:17
Новости
“Сурхон” клубининг икки футболчиси изоляцияга олинди
Уларда 13 июль куни ҳолсизланиш аломатлари сезилган. Натижада клуб шифокори уларни жамоадан ажратиб, дарҳол изоляция қилган. Эртасига — 14 июль куни футболчилар COVID-19 учун тест топширган. 17 июль санасида мазкур футболчиларнинг вирус юқтириб олгани тасдиқланган.
Хабарингиз бор, “Сурхон” клуби 12 июль куни Coca Cola Суперлиганинг 9-тури доирасида Андижонда меҳмон бўлганди. Ҳусниддин Ғофуров учрашувнинг 76-дақиқасида захирадан майдонга туширилган.
Эндиликда “Сурхон” ва “Андижон” клуби футболчилари COVID-19 учун тест топширишларига тўғри келади. Мазкур жамоаларнинг навбатдаги ўйинлари режаси шундан келиб чиқиб маълум қилинади.
Изоҳ. Ҳозиргача шубҳага олинган клублардан фақатгина “Навбаҳор” ЎзПФЛ учун барча маълумотларни тўлиқ ҳамда ўз вақтида тақдим этди. “Бунёдкор” футбол клуби эса бугун — 17 июль куни кечгача жамоа аъзолари ҳақида тўлиқ маълумот бериш мажбуриятини олган.
Комментарии