RU

Последние новости

19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  1 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  7 19:05Про лига. "Шўртан" — "Хоразм" 1:0. Жонли эфирни томоша қилиш  3 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  6 18:29ФИНАЛгача...  6 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  26 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  4 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  15 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  2 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9

"Сурхон" катта мураббийи Рустам Арипов: "Бош мураббий масаласини раҳбарият кўриб чиқмоқда" Новости

"Сурхон" катта мураббийи Рустам Арипов: "Бош мураббий масаласини раҳбарият кўриб чиқмоқда"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Машъал" - "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг термизликлар катта мураббийи Рустам Арипов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Ўзинглар кўрдинглар бугун иккита тенг жамоа тўқнаш келди. Биз учун ҳам, рақиб учун ҳам баҳс муҳим эди. Турнир жадвалидан ҳам олиб қаралганда уч очко керак эди. Йигитларга раҳмат айтаман. Ўзимизнинг хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик. Хатолар устида ишлаб кейинги баҳсларда мухлислар кутган ўйинни кўрсатишга ҳаракат қиламиз",- дейди Рустам Арипов.

- Учрашувни бошқариб борган ҳакамларга эътирозингиз борми?

- Ҳакамларга эътирозим йўқ. Уларнинг ишини кўриб чиқадиган қўмита бор. Ўйлашимча ҳаммаси яхши бўлади.

- "Сурхон" ўтган йилгига қараганда ишончлироқ ўйнаяптими? Бу борада нима дея оласиз?
- Натижадан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ўйинимиз ишончсизроқ кўринмоқда. Бу йил янги жамоа йиғилди. Ҳамма мураббийга ҳам, футболчиларга ҳам келишиб кетиши учун вақт керак. Иккинчи даврада яхши иштирок этишга уринамиз.

- "Сурхон" жисмоний томондан яхши эканлиги сезилди. Ҳисобда ортда бораётиб тенглаштирди. Аммо ҳимоядаги муаммолар сабаб бугун жамоа ютқазди, десак бўладими?
- Ҳисобда орқада бўлишимизга қарамасдан тенглаштириб олдик. Шундан сўнг йигитлар ҳиссиётларга берилиб олдинга ғалаба учун чиқишди. Натижада рақибнинг қарши ҳужумини ўтказиб юбордик. Жамоамизни жисмоний томондан яхши тайёрлашга ҳаракат қилдик.

- Рақиб жамоа таркибидаги қайси футболчини ажратиб кўрсата оласиз?
- Мен ўзимнинг футболчиларим ҳақида гапирганим маъқулроқ.

- Иккинчи давра учун режалар қандай? Трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар клуб кимларни олиб келишни режалаштирган эди-ю, кимларни олиб кела олмади?
- Айрим сабабларга кўра бир нечта футболчиларни рўйхатдан ўтказа олганимиз йўқ. Трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар яна керакли футболчиларни оламиз, деган умиддаман. Мухлислар буни матбуот орқали эшитишади. Келаётган футболчилардан умидимиз катта. Мақсадимиз йўлида курашамиз, жанговар жамоа тузишимизга ишонаман.

- Жамоада бош мураббий штати жорий этиладими?
- Бош мураббий масаласини раҳбарият кўриб чиқмоқда.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика