Сурияга қарши ўйиндан нима кутаяпсиз? Сардор Рашидов жавоб беради
23 мар 2017 11:30
Новости
Сурияга қарши ўйиндан нима кутаяпсиз? Сардор Рашидов жавоб беради
Сардор Рашидов, терма жамоа ярим ҳимоячиси:
- Барчамизнинг кайфиятимиз аъло даражада. Дубай орқали Куала-Лумпур шаҳрига етиб келдик. Тайёргарликлар Тошкентда бошланиб, бир кун Дубайда давом этди. Ҳозир Малайзияда Сурияга қарши кечадиган муҳим учрашувга тайёргарликни маромига етказяпмиз. Бу ерга фақат ғалаба илинжида келдик. Ўзга натижа бизни қониқтирмайди. Жаҳон чемпионатига чиқишимиз учун Сурияни мағлуб этишимиз шарт. Бу терма жамоани ниманинг эвазига мағлуб этишимиз мумкин? Менимча, тезкор гол киритиб олсак, ишимиз анча енгиллашади. Чунки, сурияликлар ҳимояда мустаҳкам ўйин намойиш этишади. Бизга қарши кечадиган учрашувда ҳам иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашади. Яъни, ҳимояда ҳаракат қилишади. Буни тахмин қилиш қийин эмас. Ўз ўйинимизни намойиш эта олсак, Тошкентга албатта, ғалаба билан қайтамиз.
К.Алимов ёзиб олди
Комментарии