RU

Последние новости

07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  0 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  25 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  8 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  2 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  12 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  5

Сурия терма жамоаси биз учун қанчалик хавфли? Новости

Сурия терма жамоаси биз учун қанчалик хавфли?

Сурия терма жамоаси бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичида гуруҳдаги 6-тур учрашувини ўтказади.

Ушбу ўйин олдидан биз сизларга Сурия терма жамоаси ҳақида маълумот берамиз.

Сурия футбол федерацияси 1936 йили ташкил топган бўлиб 1937 йили ФИФАга 1970 йили эса ОФКга аъзо бўлган.  Илк халқаро учрашувини Туркия терма жамоасига қарши ўтказиб (0:7) ҳисобида мағлуб бўлган.

Сурия терма жамоаси илк бор 1958 йили Жаҳон чемпионати саралаш босқичида қатнашади. Шу йили Сурия терма жамоаси илк бор Осиё қитъаси номидан иштирок этади. 1966 йилги Осиё қитъасида иккита терма жамоа мундиал иштирок этиш учун саралаш баҳсларида қатнашади. Ушбу икки терма жамоанинг бири Сурия иккинчиси Исроил миллий терма жамоаси бўлади. Улар Европа континентал зонаси номидан иштирок этиши керак бўлган. Сурия терма жамоаси ўшанда жаҳон чемпионатидаги Африка ва Осиё терма жамоаларига қарши байкотга қўшилади. Мана шу иши учун ФИФА Сурия терма жамоасини мундиалдан четлаштиради. 1986 йили Сурия терма жамоаси Жаҳон чемпионати финал раундида иштирок этиши учун бир қадам қолади. Аммо, Италия терма жамоасидан қабул қилиб олинган мағлубият уларни мундиалда иштирок этишдан маҳрум қилади.



Осиё кубогида Сурия терма жамоаси 5 маротаба иштирок этган, 2011 йили сўнгги бор қитъа чемпионатида иштирок этган. Осиё чемпионатлари тарихида “қора бургутлар” гуруҳ босқичидан уёғига ўта олишмаган. Сурия терма жамоаси 2010 йилги мундиалда ҳам 2014 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этмайди. 2010 йилги дунё биринчилигида иштирок этиш учун “қора бургутлар” саралашдан ўта олишмайди. Сурия термаси Жорж Мурадни тўлиқ маҳаллийлаштирмасдан ноқонуний равишда рўйхатдан ўтказгани учун 2014 йилги мундиал саралашидан четлаштирилади. Аввал Жорж Мурад Швеция ёшлар терма жамоаси сафида ўйнаган бўлади. 2015 йили Австралияда бўлиб ўтган Осиё чемпионатига саралаш баҳсларидан ўта олмайди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1996 йили 12 декабрда Осиё кубогида Сурия терма жамоасига қарши илк учрашувини ўтказган. Ўшанда вакилларимиз “қора бургут”ларга  (1:2) ҳисобида имкониятни бой беришади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши бундан 20 йил аввал БАА давлатида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида тўқнаш келишган. Ўшанда сурияликларнинг қўли бизникилардан баланд келган. Ўша мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурия, Япония ва Хитой терма жамоалари  билан бир гуруҳдан жой олишади. Афсуски, миллий терма жамоамиз ҳам Сурия терма жамоаси ҳам гуруҳда 3 очко жамғарган ҳолда қолиб кетади. Лекин, биз билан бир хил очко жамғарган Хитой термаси тўплар  нисбати эвазига биздан ўзиб кетади. Ўша мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши гуруҳ босқичидаги ўйинда кичик ҳисобда имкониятни бой беради. Шундан сўнг вакилларимиз Сурия термаси билан бирор маротаба ҳам тўқнаш келишмайди. Мана шу аламли мағлубиятдан 20 йил ўтиб Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичида Сурия терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олди. Тўғри, ҳар иккала терма жамоада ҳам авлодлар алмашинуви бўлиб таркиблар 100 фоизга ўзгарган. Лекин, ҳеч қачон натижа ўзгармайди. Тарих тарихлигича қолади. 

Сурия терма жамоаси лақаби: “Қора бургутлар”
Федерация
: Сурия футбол ассосиацияси
Бош мураббийи: Айман Ал-Ҳаким
Энг кўп гол урган футболчиси: Ража Рафи
Стадиони: Aleppo International stadium
ФИФА коди: SYR
ФИФАдаги ўрни: 105 (11 август 2016)
Энг юқори ўрни: 78 (1993 август)
Энг паст ўрни: 152 (2014 сентябрь, 2015 март)

Таниқли футболчилари:
Бурхон Сахиуни, Ассаф ал-Халифа, Анас Махлюф

Илк халқаро учрашуви:
Туркия – Сурия 7:0 (Туркия, Анқара, 20 ноябрь 1997)

Энг йирик ғалабаси:
Сурия - Малдив 12:0 (Дамашқ, Сурия 4 июль 1997) Малдив - Сурия 0:12 (Теҳрон, Эрон 1997 9 июнь)
Сурия - Филиппин 12:0 (Алеппо, Сурия 30 апрель 2001)

Энг йирик мағлубияти:
Греция - Сурия 8:0 (Атенц, Греция 25 ноябр 1949)
Миср - Сурия 8:0 (Александриа, Миср 16 октябр 1951)

Осиё чемпионатидаги иштироки:
1980 йили илк бор иштирок этган ва 5 поғонани эгаллаган.
Энг юқори натижаси: гуруҳ босқичи 1980, 1984, 1988, 1996 ва 2011


Ўзбекистон-Сурия  1:2
12 декабр 1996 йил. "Тахнун бин Мухаммад" стадиони. Осиё кубоги гуруҳ учрашуви. 2000 томошабин.
Бош ҳакам:
Али Бусайим (БАА)
Голлар: Нодир Жохадар 49, Сергей Лебедев 54 (пен), Али Диб 74
Ўзбекистон:  Павел Бугало, Алексей Семенов (Улиғбек Зўзимов), Фарход Магомедов, Геннадий Денисов, Эдуард Мамотов (Нўъмон Ҳасанов), Сергей Лебедов, Степан Атоян, Илхом Шарипов, Николай Ширшов, Олег Шацких (Дилмурод Назаров), Игор Шквирин
Бош мураббий Баҳодир Ибрагимов
Сурия: Мохир Беракдар, Ёсир Сибаий, Хасан Аббос, Ториқ Жаббан, Мухаммад Афаш, Али Диб, Абдуллатиф Хелу, Холид Зохир, Хотим Ғайб, Нодир Жохадар, Аммор Шавалий (Аммор Авад).
Бош мураббий Юрий Корнин (Буларусь)


Ўзбекистон - Сурия 1:0
1 сентябрь 2016 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 20:00
Ҳакамлар:
Рюжи Сато, Тору Сагара, Хироши Ямаучи, Кимура Хироюки (барчаси Япония)
Комиссар: Тох Сен Ни (Малайзия)
Гол: Александр Гейнрих 74, - 1:0.

Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 18.Отабек Шукуров, 5.Анзур Исмоилов, 19.Виталий Денисов, 9.Одил Аҳмедов, 7.Азиз Ҳайдаров (14.Жавоҳир Соҳибов, 67), 8.Сервер Жепаров, 23.Элдор Шомуродов, 10.Сардор Рашидов (15.Александр Гейнрих, 56), 11.Игорь Сергеев.
Захира: 1.Элдорбек Суюнов, 2.Саламат Қутибоев, 3.Азимжон Аҳмедов, 4.Марат Бикмаев, 6.Жасур Ҳасанов, 12.Игнатий Нестеров, 13.Давронбек Ҳошимов, 16.Станислав Андреев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Жамшид Искандеров.

Сурия: 1.Иброҳим Алмеҳ, 2.Аҳмад Ал Салеҳ, 3.Моуаиад Ал Ажжан, 5.Омро Ал Мидани, 7.Надим Сабоғ (11.Осама Омари, 62), 8.Омар Харбин, 9.Маҳмуд Ал Мавас, 10.Абдулраззоқ Ал Ҳуссайин (19.Муҳаммад Рафат Муҳтади, 84), 15.Алаа Ал Шбли, 16.Ҳамид Мидо (20.Холид Ал Мбайед, 69), 18.Зоҳир Ал Медани.
Захира: 22.Шоҳир Ал Шокир, 23.Аҳмад Маданиех, 4.Жиҳод Ал Баоур, 6.Амро Жениат, 12.Тхаер Круома, 13.Юсуф Калфа, 14.Аҳмад Ашкар, 17.Ҳуссайин Ал Жвайед, 21.Нассух Наккдали.

Огоҳлантиришлар: Омро Ал Мидани 26, Зоҳир Ал Медани 39, Абдулраззоқ Ал Ҳуссайин 42, Аҳмад Ал Салеҳ 82.



Сурия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Жанубий Корея билан ўйинлар учун таркиби:

Дарвозабонлар:
Иброҳим Алма ("Ал Иттиҳод", Сурия), Аҳмад Маданиа ("Ал Жайиш", Сурия), Маҳмуд Ал Юсуф ("Виктори", Мальдив ороллари)

Ҳимоячилар: Аҳмад Ал Солиҳ ("Хенан Жианье", Хитой), Алаа Ал Шбли ("Нафт Ал Васат", Ироқ), Моаяд Ажан ("Нафт Ал Васат", Ироқ), Ҳуссайин Жвайед ("Ал Завра", Ироқ), Умар Мидани ("Ал Ваҳда", Сурия), Ходи Ал Масри ("Ал Ваҳда", Сурия)

Ярим ҳимоячилар: Маҳмуд Ал Мавас ("Умм Салал", Қатар), Осама Омари ("Ал Ваҳда", Сурия), Холид Ал Мобайед ("Ал Ваҳда", Сурия), Одай Ал Жафал ("Ал Нажаф", Ироқ), Тамер Муҳаммад ("Дофар", Уммон), Амро Женият ("Ал Шабаб", Уммон), Фаҳд Юсуф ("Ал Жазира", Иордания), Иззеддин Ал Авад ("Ал Жайиш", Сурия), Ваел Ал Рифаи ("Ал Жазира", Иордания)

Ҳужумчилар: Омар Харбин ("Ал Ҳилол", Саудия Арабистони), Насуҳ Ал Накдали ("Ал Иттиҳод", Сурия), Фирас Ал Хатиб ("Ал Қувайт", Қувайт), Аҳмад Ал Доуни ("Ал Нажаф", Ироқ), Мардик Мардикиан ("Ал Жазира", Иордания)

Эслатиб ўтамиз, Сурия - Ўзбекистон ўйини Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.

Жаҳонгир Сотволдиев тайёрлади

Рейтинг: -15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика