RU

Последние новости

01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  5 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  3 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  14 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  8 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5

Сурия Қирол кубогида қатнашади Новости

Сурия Қирол кубогида қатнашади

Ҳозирча бош мураббийсиз фаолият кўрсатиб турган Сурия термаси 3-5 июнь кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Таиланд Қироли Кубогида иштирок этадиган бўлди.

44-бор ташкил этиладиган турнир учрашувлари “Ражамангала” стадионида ўтказилади. Мусобақада БАА, Иордания ва Таиланд терма жамоалари ҳам қатнашишади. Ярим финалда Сурия Таиланд терма жамоаси билан 3 июнь куни ўйнайди. Кейин эса ярим финал ғолиблари финал, мағлублар 3-ўрин учун беллашувда майдонга тушадилар. 31 май куни эса Сурияни Ханойда Вьетнам терма жамоасига қарши кечадиган ўртоқлик баҳси кутиб турибди.

Терма жамоани вақтинчалик Айман Ҳаким бошқариб турадиган бўлди. У аввал ҳам Сурияни шундай шарт асосида бошқарганди.

Сурияга оид яна бир жиҳатни келтириб ўтсак. Жидданинг “Ал Аҳли” клубида ўйнаётган ҳужумчи Умар Ал Сомани айни пайтда қитъамиздаги кўплаб ишқибозлар яхши танишади. Чунки у Саудия Арабистони чемпионатида 43 учрашувда жамоаси учун 48 тўп киритишга улгурди. Охирги икки мавсумда “Аҳли”нинг янги савияга чиқишига Умар голлари билан катта ёрдам берди. Лекин Сома терма жамоаси учун ўйнамайди. 2012 йил унинг сиёсий қарашлари билан боғлиқ юзага келган вазият сабабли футболчи сўнгги 4 йилда мамлакат термаси учун майдонга тушмаган. Қизиқ тарафи шундаки, Япония билан ўтган раундда кечган охирги тур арафасида яна 4 нафар футболчи терма жамоадан четлатилганди. Ҳал қилувчи босқич арафасида ўша ўйинчилар сафга қайтиши мумкин, агар янги мураббий уларни таклиф этса. Умар Сома эса яқин орада терма жамоада ўйнамаса керак. Саудия Арабистони чемпионатида энг кўп голли тўп оширишларни уддалаган Жеҳад Ҳуссайни ҳам суриялик. “Ал Таавон” ярим ҳимоячиси 9 бор шундай ишни бажарди. У терма жамоада ўйнашни 2011 йил якунлаган.

Икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказилган Сурия чемпионати якунланди. Энди юқори 3 поғонани эгаллаган жамоалар ҳал қилувчи учрашувларда майдонга тушишади. Эслатиб ўтамиз, нотинчлик сабабли чемпионат беллашувлари Дамашқ ва Латтакиа шаҳарларида бўлиб ўтмоқда.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика