RU

Последние новости

08:22Here we go. "Арсенал" "Тоттенхем" билан деярли шартнома имзолаган футболчини илиб кетди  3 07:55Суперлига. "Динамо" ва "Навбаҳор" сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  0 07:53"Интер Майами" Лига кубогининг ярим финалига йўл олди  0 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  2 02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  8 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  5 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  1 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  1 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  14 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  10 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  24 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  4 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  10 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   104

Суперлиганинг ёзги ТОП-10 трансферлари. Рўйхатда — Яхшибоев, Жалолиддинов ва Виталий Денисов Новости

Суперлиганинг ёзги ТОП-10 трансферлари. Рўйхатда — Яхшибоев, Жалолиддинов ва Виталий Денисов

Бироқ улар орасида кутилмаганлари ҳам бор.

Бир неча кундан сўнг Ўзбекистон чемпионати иккинчи давра учрашувларига старт берилади. Шу муносабат билан "Championat.Asia" таҳририяти ёзги мавсум оралиғидаги энг яхши 10та трансфердан иборат рўйҳат тузишга қарор қилди. Улар орасида машҳур футболчилар ҳам, янгилар ҳам ва олдин бошқа мамлакатда тўп тепганлар ҳам бор.

10. Рубен Санчес ("Сурхон")

Сурхондарёликлар яна бир марта Суперлиганинг энг испанлашган жамоасилигини кўрсатиб қўйишмоқда. Бу сафар жамоа сафига Рубен Санчес келиб қўшилди. У бунгача Испаниянинг турли клубларида тўп тепган. 27 ёшли ҳужумчи Ла Лигада ҳам тажриба орттирган ("Спортинг Хихон"). Рубен фаолиятининг асосий қисмини Испания иккинчи ва учинчи дивизиони клублари шарафини ҳимоя қилиш билан ўтказган. Аммо Санчес "Сурхон"ни кучайтириши керак — у мавсумлар оралиғида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувларида гол уришга улгурди.


9. Виталий Денисов ("Сўғдиёна")

Россия ва Украина клубларидаги ўйинлари билан танилган ҳимоячи ватанига қайтди. Денисов ярим йил аввал "Балтика"дан кетди ва ўшандан бери жамоаси йўқ эди. Виталий 35 ёшда, лекин яна бир неча йил юқори даражада ўйнай олади. Денисов каби футболчилар Суперлигага керак. Улар туфайли ўйинларга бўлган қизиқиш ортади ва чемпионат даражаси ўсади.


8. Марат Бикмаев ("Динамо")

Бикмаев охирги бир неча йил давомида Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бири бўлди. Лекин сўнгги вақтлар ўйинида жиддий пасайиш кузатилди. Марат "Сўғдиёна"да деярли ўйнамади ва клубдан кетди. 36 ёшли форвард Самарқанднинг "Динамо"сига ўтди. Энди унинг зиммасида муҳим вазифа бор — жамоа Суперлигада қолишига ёрдам бериш.


7. Анвар Ғофуров ("Металлург")

"Нефтчи" сардори ҳам жамоасини ўзгартирди. Анвар Ғофуров энди Суперлига 11-ўринидаги "Металлург" шарафини ҳимоя қилади. Ғофуров "Сурхон" ва "Пахтакор"да ҳам тўп тепган. Анварнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у майдонда бир нечта позицияни ёпа олади. Transfermarkt маълумотларига қараганда, Ғофуров фаолияти давомида марказда, мудофаанинг икки қанотида ҳамда ярим ҳимоянинг барча позициясида ўйнаган.


6. Эркин Бойдуллаев ("Динамо")

Ёши бир мунча катталигига қарамай, Бойдуллаев ўз позициясида Суперлиганинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлиб қолмоқда. Эркин ўтган йили Ўзбекистон чемпионати рамзий терма жамоасидан ўрин олганди. Бойдуллаев энди Самарқанднинг "Динамо" клуби шарафини ҳимоя қилади.


5. Мирлан Мурзаев ("Навбаҳор")

"Навбаҳор" трансфер бозорида анча фаол. Қирғизистон термаси форварди Мирлан Мурзаев наманганликлар ҳужумини кучайтириш учун чақиртирилди. У "Навбаҳор"га ўтгунга қадар, Бишкекнинг "Алға" жамоасида тўп тепган. Қизиғи, Мирлан маълум муддат Москванинг "Локомотив" клуби таркибида ҳам бўлган. Мурзаев Қирғизистон термаси сафида 50 ўйинда майдонга тушиб, 12та гол урган.


4. Павел Могилевец ("Бунёдкор")

Могилевец "Бунёдкор"га ўтиши ҳақида ҳали расман эълон қилинмади. Аммо Россия термаси собиқ ўйинчиси клуб билан битим имзолашга яқин турибди. Павел ҳозир "Бунёдкор" кўригида. Могилевецнинг сўнгги клуби "Нижний Новгород" бўлган. У жамоадан 2022 йил январида кетганди. Шунингдек, Павел "Рубин", "Зенит" ва "Ростов" клубларида ўйнаган. Могилевец 2014 йили Фабио Капеллодан таклиф олган ва Россия термаси билан Европа чемпионатига борган.


3. Илия Мартинович ("Пахтакор")

"Пахтакор" ҳимояда катта муаммоларга дуч келди. Ҳимоячи Илия Мартинович "шерлар"га ёрдам бериш учун Черногориядан келди. Унинг ҳисобида Черногория термаси сафидаги учта ўйини бор. Transfermarkt портали Илияни 250 минг еврога баҳоламоқда. Жуда қизиқарли трансфер, мавсумнинг иккинчи ярмида Мартиновични кузатиш мароқли бўлади.


2. Жасур Жалолиддинов ("Локомотив")

Жасурнинг "Локомотив"га қайтишини тўлақонли трансфер деб бўлмайди. Шунга қарамасдан, у келиши керак бўлган вақтдан олдинроқ клубга қайтди. Жалолиддинов "Қайрат"да ўйнаб кетолмади, аммо Осиё Кубоги U-23да Ўзбекистон ёшлар термаси сафида яхши ўйин намойиш этганди. Эҳтимол, Жасур ватанида ўзини кўрсатиши осонроқ бўлар?!


1. Жасур Яхшибоев ("Навбаҳор")

Бу ёзнинг асосий трансфери, албатта, Жасур Яхшибоевнинг "Навбаҳор"га ўтгани бўлди. "Сантьяго Бернабеу"ни забт этган ўйинчи Европада танилиб улгурган "Шериф"дан кетди, "Легия"га эса керак бўлмади. Яхшибоев "Навбаҳор"га келиши тасодиф эмас — у наманганликларга узоқ кутилган чемпионликка эришишида ёрдам бериши лозим.


Николай Егоричев тайёрлади

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика