RU

Последние новости

08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  0 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  3 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  0 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  4 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  8 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  10 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  32 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  10 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  1 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  19 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  15 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  47

Суперлиганинг сўнгги турида хатолар юзага келдими? Мутахассисимиз томонидан жорий йил учун охирги ҳакамлик таҳлили Новости

Суперлиганинг сўнгги турида хатолар юзага келдими? Мутахассисимиз томонидан жорий йил учун охирги ҳакамлик таҳлили

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев Суперлиганинг 26-тур ўйинларидаги баҳсли вазиятлар таҳлилини тайёрлади.

"Бунёдкор" – "Пахтакор" (ВИДЕО)

“Бунёдкор” футболчиси хавфли йўсинда курашга киришгани учун жазоланиши керак. У тўпга биринчи бўлиб ташланди, лекин оёқнинг юза қисми билан курашга кирди, унинг оёғи тўп устидан ўтиб кетди ва фақат омади келиб, рақиб оёғини шикастламади. Акс ҳолда, қизил карточка ҳақида сўз очишимиз мумкин эди. Қарор: жарима зарбаси ва оқ либосдаги футболчига сариқ карточка кўрсатиш. Ҳакам “Бунёдкор” фойдасига жарима зарбасини белгилаб, хатога йўл қўйди.


"Бунёдкор" – "Пахтакор" (ВИДЕО)

Шубҳасиз қизил карточкага лойиқ вазият. Тўқнашув нуқтаси "Пахтакор" футболчиси оёғининг болдир қисмидан юқорида содир бўлган, унинг оёқ қайрилган, "Бунёдкор" ўйинчиси тўқнашувдан қочишга ҳаракат қилмайди. "Бунёдкор" футболчисининг реакциясидан ҳам кўриниб турибдики, у ҳаммасини тушунган ҳолда ҳакам билан баҳслашмади. Ҳакам қарори тўғри ва тезкор равишда амалга оширилди.


"Навбаҳор" – АГМК (ВИДЕО)

ВАР учун нозик вазият. Қийинчилик шундаки, ўйинда қоидабузарлик содир бўлганда тўп майдонда бўлган-бўлмаганлигини кўриш жуда қийин. Мен шундай деб ўйлайман: тўп чизиққа тегиб турганди, яъни 11 метрлик жарима зарбаси белгиланиши лозим. Интизомий жазо: сариқ карточка берилиши керак. Қизил карточка кўрсатилиши учун тирсакни қурол сифатида ишлатиш етарли эмас. Аммо ушбу вазиятда ҳимоячи тирсаги билан эмас, қўли билан рақибига зарба беради, қўл орқали ишлатилган қўполликда ўта шиддатлилик ниҳоятда даражада ўқталиш ҳолати кузатилмаган. Пенальти адолатли тарзда белгиланди, аммо қизил карточка масаласи савол уйғотмоқда.


"Навбаҳор" – АГМК (ВИДЕО)

Ўйлантирадиган вазият: “Навбаҳор” футболчиси рақибнинг тўп учун курашда ғалаба қозонишни истамаган ҳолда тўпга ташланиши қизил карточкадан далолат беради. Бироқ оёқ ҳаракатининг кенгайиш масофаси ҳамда сезиларли таъсир кучига эга зарба бериш ҳолати учрамаган, бу эса ўйин қоидаларини жиддий равишда бузиш сифатида талқин қилишга имкон бермайди. Қарор: жарима зарбаси ва сариқ карточка. Ҳакам “Навбаҳор” футболчисига сариқ карточка кўрсатмай, хатога йўл қўйди.


"Динамо" – "Қўқон-1912" (ВИДЕО)

Дарвоза ортидан кўрсатиладиган яхлит такрорий вазият етишмаяпти. Очиғи, дарвозабон тўп учун ўйнашга улгурмади, қўқонлик футболчи тўпга чап оёғини қўяди, шундан сўнг инерция туфайли катта эҳтимол билан тўқнашув содир бўлади. Дарвозабон оёғининг ҳолатига қараганда ҳам шуни кўриш мумкин: биринчи навбатда, у рақиб ўйинчисига тик ҳолатда ташланди, кейин эса у оёғини кенг ёяди ва рақиб ҳужумчисининг оёғи билан тўқнашади. Менимча, 11 метрлик жарима зарбаси белгиланиб, дарвозабонга сариқ карточка кўрсатиш керак эди. Ҳакам эса нуқтага ишора қилмади.


"Динамо" – "Қўқон-1912" (ВИДЕО)

Бундай вазиятда ҳакамларнинг ўзаро ҳамкорлиги жуда муҳим, чунки бош ҳакам кўпроқ эпизоднинг охирини кўради, ёрдамчи ҳакам эса унга кўмаклашиши ва маълумот етказиши лозим. Бу вазиятда “Динамо” футболчиси рақибдан олдинда бораётганини кўрамиз. “Қўқон-1912” ҳимоячиси тўпга етолмаслигини ҳис қилган ҳолда рақиб футболчисини қўли билан тортади. Қарор: пенальти белгилаш ва сариқ карточка. Ушбу эпизодда ҳакамлар нотўғри қарор қабул қилишди.


"Олимпик" – "Насаф" (ВИДЕО)

“Насаф” футболчиси симуляция учун жазоланиши ва рақиб фойдасига жарима зарбаси берилиши керак. Ҳужумчи аслида содир бўлмаган тўқнашувни атайлаб сохталаштиради. У рақиб ҳимоячисининг оёғидан ҳатлаб ўтди, сўнгра ҳакамни чалғитмоқчи бўлди. Ҳакам эпизодни тўғри баҳолади, аммо симуляция учун “Насаф” футболчисига сариқ карточка кўрсатмади.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика