RU

Последние новости

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3

Суперлиганинг 13-турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйди? Россиялик экспертимиз таҳлили Новости

Суперлиганинг 13-турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйди? Россиялик экспертимиз таҳлили

Собиқ ҳакам якунланган турнинг энг баҳсли вазиятларини таҳлил қилди.

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев («Алё, рэф!» телеграм канали муаллифи) Суперлиганинг 13-тур баҳсларидаги энг баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.


«Сурхон» - «Сўғдиёна»

ВИДЕО

Вазият камера орқали яхши кўринмаган, шу боис оёқ ва юз ўртасида алоқа (рус тилида — контакт) бўлган деб айтишим мумкин. Ушбу ҳолатда "Сурхон" фойдасига пенальти белгилаб, қўпол ўйнагани учун "Сўғдиёна" футболчисини огоҳлантириш мақсадга мувофиқ эди. Вазиятда алоқа содир этилмаган бўлса-да, ҳимоячи барибир оёғини юқори кўтарган ҳолда хавфли ўйнади — бу эркин зарба белгилашга асос бўла олади. Бундан ташқари, ВАРда шу каби такрорий ҳолатлар бўлса-да, вазиятга аралаша олмасди, чунки ҳакамнинг майдонда йўл қўйган хатолари аниқ асосларга эга эмасди.


«Сурхон» - «Сўғдиёна»

ВИДЕО

Ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлайман: "Сурхон" ҳужумчиси тўпни ўзидан чап томонга ташлади, бироқ ўзи ҳимоячи билан алоқага киришди, шу боис йиқилиш ва ўзаро тўқнашув даражасида "безак бериш" ҳолати мавжуд. Тўғри, бундай ҳолатларда пенальти ишлаш ҳужумчининг вазифаси саналади, аммо ҳакамлар енгил ва ошкора содир этилмаган алоқа учун 11 метрли нуқтани кўрсатмаслиги лозим. Ҳакамнинг қарори тўғри.


«Сурхон» - «Сўғдиёна»

ВИДЕО

Ҳимоячи деярли тўп учун курашни якунлаган, тўп эса майдон ташқарисига чиқиб кетаётганди, аммо эҳтиётсизлик туфайли қоидабузарлик содир этилди. Йиқилаётган “Сўғдиёна” футболчиси қўли билан рақибнинг оёғига тегди. Ўша ҳолатда тўп ўйинда бўлгани учун пенальти белгиланиши керак эди. ВАР вазиятга тўғри аралашди ҳамда майдондаги ҳакам мувофиқ қарор қабул қилди.


«Нефтчи» - «Навбаҳор»

ВИДЕО

Тўп “Навбаҳор” ҳимоячисининг танасига тегди. Эҳтимол, тўп унинг чап қўлига теккан бўлиши мумкин, бироқ қўл танага ёпишган, тана майдони эса катталашмаганди, шу боис, ҳакамлар ўйинни давом эттириш қарорини тўғри ижро этишган.


???? «Олимпик» - «Металлург»

ВИДЕО

Баҳсли вазият содир бўлган. Ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлаш учун тортилган чизиқсиз дарвозабоннинг узатмаси вақтида "Металлург" футболчисининг ўйиндан ташқари ҳолатда эканлигини оддий кўз билан аниқлаб бўлмайди. Агар офсайд қайд этилган бўлса, қизил карточканинг бекор қилиниши тўғри қарор, чунки ўйиндан ташқари ҳолат ҳужумнинг фаол даврида содир бўлган. Дастлабки қарорга келсак, ҳакамнинг қизил карточка кўрсатиш қарорига қўшила олмайман, чунки позиция учун курашаётган ва параллел равишда югураётган икки футболчи ўртасида қўполлик содир этилганини кўрмаяпман. Қўл ҳаракатида, албатта, алоқа мавжуд, бироқ футбол спортнинг контактларга бой кўринишдаги тури ҳисобланади, унда курашиш керак. Шак-шубҳасиз ҳимоячи томонидан рақиб либоси ёки қўлидан ушлаб атай тўхтатиб қолиш ҳолати мавжуд эмасди. Бундай вазиятда ўйин давом эттирилиши керак.


«Олимпик» - «Металлург»

ВИДЕО

Ҳакам майдонда камерадаги такрорий лавҳага қараганда яхшироқ ракурсда жойлашганди. Аммо такрорий вазиятда четлатилган "Металлург" футболчиси рақибга нисбатан қасддан зарба берганга ўхшамади. Тўпга эгалик қилаётган футболчик такроран уни ўзига бўйсундирмоқчи бўлди. Бунда рақибнинг қорин қисмига тизза билан тегиш эҳтимоли юқорироқ. Сариқ карточка чегарасидаги қўполлик содир этилган вазиятда ҳакам чўнтак ковламаслиги ҳам мумкин эди.


«Олимпик» - «Металлург»

ВИДЕО

Ҳакамнинг якуний қарори тўғри бўлди: “Металлург” футболчиси аввалроқ қоидани бузган ҳолда гол урди. Позиция эгаллаш учун курашда у рақибни туртиш эвазига устун келди, бу эса “Олимпик” ҳимоячисининг йиқилишига олиб келди.


«Олимпик» - «Металлург»

ВИДЕО

Қоидаларда таъкидланишича, агарда гол тўп ва қўл ўртасидаги алоқадан кейин дарҳол киритилса, уни бекор қилиш керак. Ушбу эпизодда тўп қўлга тегиш туфайли "Металлург" ҳужумчисига қулай тарзда келиб тушди. Қоидаларга биноан, голни инобатга олиб бўлмайди. Ҳакам хатога йўл қўйди. Бироқ шуни таъкидлаш жоизки, одатда, бундай вазиятлар фақат жарима майдончасида, қўл ҳужумчига тўпни назорат қилишга ёрдам берганда тўғри ҳисобланади.

Шу тариқа, саккизта баҳсли эпизодда ҳакамлар учта хатога йўл қўйишди. Яна бир лаҳзани таҳлил қилиш қийин бўлди, чунки офсайд чизиғисиз ўйиндан ташқари ҳолатни кўз билан аниқлаш қийин.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика