RU

Последние новости

00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  44 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  36 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  57 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2

Суперлигага қайтган "Нефтчи"да молиявий инқироз бошландими? Новости

Суперлигага қайтган "Нефтчи"да молиявий инқироз бошландими?

Бугун "Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаев сайтимиз меҳмони бўлганидан хабарингиз бор.

"Қалдирғочлар" раҳбари суҳбат давомида жамоа етакчиларига бошқа клублардан катта таклифлар тушаётгани тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, Суперлигага қайтган "Нефтчи" ўз таркибини кучайтириш йўлида жиддий ҳаракат қилаётгани, Илҳом Мўминжонов келаси йил яхши жамоа шакллантириши кутилаётгани айтилди. 

Эшитишимизга қараганда, жамоа раҳбарияти Суперлига клубларида тўп тепаётган тажрибали футболчиларга яхшигина пул таклиф қилишмоқда. Биз эса "Нефтчи" ичидаги муҳитни билиш мақсадида Фарғона клуби вакиллари билан боғландик.

Минг афсуски, ўйинчиларнинг айни пайтдаги кайфияти жуда ёмон. Улар ойлик маошлари тўланмаётганидан норози. Шунингдек, чемпионлик учун мавсум аввалида ваъда қилинган бонуслардан ҳам дарак йўқ экан. "Нефтчи" вакилларининг ҳисоб рақамларига август ойида ютилган ўйинлар учун мукофот пуллари ҳанузгача ўтказиб берилмаган. 

Таркибдаги баъзи ўйинчилар кетказиб юборилгани айтилмоқда. Маълум бўлишича, ўз ҳаққини ололмаётган бир неча нафар футболчининг молиявий ҳолати ёмонлашиб, жамоадошларидан қарз кўтаришга мажбур бўлмоқда. Баъзилар эса ўз ҳаққи ундириб берилишини сўраб, ФИФАга арз қилиш ҳақида ўйламоқда.

Умид қиламизки, мавжуд муаммолар зудлик билан ҳал қилинади ва фарғоналиклар матбуот хизмати тез орада бу ҳақда маълумот беради. Агар ушбу ҳолат бўйича интервью беришни истаганлар бўлса, Championat.asia'нинг эшиклари ҳар доим ҳамма учун очиқлигини эслатиб ўтамиз.

P.s. Ривожланишнинг "Нефтчи" танлаган йўли хатолиги тўғрисида йил аввалида ёзгандик. Ўша мақолага эътироз қилиб, муаллифни ҳақоратлашгача борган барча мухлисларга "Ассалому алайкум!" деган ҳолда такрор ўқиб чиқишни тавсия қиламиз:  "Футболдаги сўқирлик" (10 январь).

Автор :
Рейтинг: -25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика